Head, Department of Imam Bukhari International Scientific Research Center under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, PhD.
E-mail: mirzomerojiddin@gmail.com
Аннотация: Мовароуннаҳр тасаввуф тарихида кўп сонли муршидлар биргина силсилага боғланиб қолишмаган. Натижада бир вақтда икки тариқатда, баъзилари уч, тўрт тариқатда ҳам бирдай фаолият олиб боришган. Зарафшон воҳасида яссавия тариқатида фаолият олиб борган Ходим шайх Азизон, Ямин бобо, Шайх Али шайх, Муҳаммад Тоҳир шайх, Мавдуд шайх, Камол шайх Иқоний, Шайх Жамолиддин Азизон, Шайх Худойдоди Валий Азизон, Дарвеш шайх, Мўмин шайх, Қосим шайх Азизон, Муҳаммад Олим шайх, Муҳаммад Имло Бухорий, Муҳаммад Ислом шайх Каррухий, Мусохон шайхулислом Сармежийга оид тарихий ва эпиграфик ёдгорликларга сақланиб қолган битиклар ўрганилган. Яссавия тариқатнинг – нақшбандия, кубровия, каби тариқатлар билан ўзаро муносабатлари. Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган тариқат муршидларининг саккиз бурчак, айлана, тўртбурчак, баргсимон, овал шаклдаги муҳрлари ҳақида сўз юритилади. ХВ-ХИХ асрларда Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган тариқат шайх-муршидларига тегишли муҳрлар – иршоднома ёки тариқат хонақоҳларига тегишли ер-мулкларнинг вақф ҳужжатларига босиш учун ишлатилгани баён этилган. Тариқат тарихига оид 10 га яқин сфрагистик материал-муҳрлар илк бор тадқиқ этилган. Яссавия тариқатига оид Шайх Абул Ҳасан шогирди Абул Фатҳга ёзма ижозат берган “иршоднома” ҳужжати ҳақида сўз юритилган.
Калит сўзлар: Зарафшон, яссавия, нақшбандия, кубровия, силсила, иршоднома, эпиграфика, муҳр.
Яссавия тариқати тарихи билан боғлиқ оид эпиграфик ёдгорликлар
Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Кумушкент маҳалласида жойлашган Имом Али Суғдий (ваф. 461/1069) қабристонида яссавия тариқатининг уч шайхи: Яминбобо, Шайх Али ва Мавдуд шайхлар дафн этилган.
Олим шайх Азизоннинг “Ламаҳот мин нафаҳотул қудс” (Муқаддас хушбўйликлардан лаҳзалар) асарида яссавия-жаҳрия тариқатининг уч йирик муршиди – Яминбобо, Шайх Алишайх ва Шайх Мавдудлар вафот этгач, Кумушкент мавзеида жойлашган Имом Али Суғдий мазор-суфасида дафн этилгани [6: – Б. 172] қайд этилган.
Абу Тоҳирхожа “Самария” асарида: “Ҳазрати Имом Али Суғдий мозори Офаринкент туманига қарашли Кумушкент қишлоғида. У Ҳусайн бин шайх Муҳаммад Суғдийнинг ўғлидир. Унинг замонасида Кумушкент қишлоғи Суғди хурд, деб аталган. Айтишларича, Имом Али Суғдий Абу Ҳасан Кархий Бағдодийнинг шогирди бўлган. Илм таҳсилини Бағдодда олган. “Сияри кабир”га олий шарҳ ёзган. Бухорода қози эди. Ҳазрати Яминбобо, Мавдуд шайх, шайх Али муриди ҳамда Яминбобонинг муриди шайх Али ҳар учовининг қабри ҳам Ҳазрати Имом мазоридадур. Бу учала азизлар турк машойихларидан бўлиб, силсиласи Аҳмад Яссавийга уланган” [1: – Б. 57], деб таъкидлаб ўтган.
Дала тадқиқоти натижасида мазкур қабристонда мавжуд қабртошлардаги эпиграфик маълумотлар олинди.
Матн:
“شيخ محمد طاهر بن سيد محمد شيخ ابن قطب القطاب علي رحمة الله عليه سنه اسنا خمسين و تسعما يه”
Таржимаси:
“Шайх Муҳаммад Тоҳир, унинг отаси Сайид Муҳаммад Шайх, унинг отаси қутблар қутби Али (Аллоҳ раҳмат қилсин). Вафоти 952 (1545) йил”.
Бу қабртош Шайх Алининг набираси Шайх Муҳаммад Тоҳирга тегишли бўлиб, 1545 йилда вафот этгани қайд этилган.
Яна бир қабртошдан: “وفات … شيخ امير علي … سنه اربع عشرون وثمانمايه”, яъни “Шайх Амир Алининг вафоти 814 йил”, деган жумлаларни ўқиш мумкин. Демак, ушбу қабртош Шайх Алига тегишли бўлиб, 814/1411 йилда вафот этган. Шунга яқинроқ турган қабртошда “Шайх Аҳмад Яссавий авлодидан, 802 (1399)” мазмунидаги битик ҳам мавжуд. Шу сабаб бўлса керак бу ерда дафн этилганларни силсиласи Хожа Аҳмади Яссавий уланган [1: – Б. 57], дейилган.
Бир “иршоднома” тарихи
Абул Ҳасан ўғли ва шогирди Абул Фатҳга берган “иршоднома” [10] қўлёзма, форс тилида бўлиб, 53,2Х30,5 см. бўлиб, палеографик жиҳатдан XIX асрнинг ўрталарида ёзилган. “Иршоднома”да сана қўйилмаган, асосий матн 21 қатордан таркиб топиб, матннинг ўнг ҳошиясида 21 қатордан иборат оят ва ҳадислар келтирилган. Настаълиқ хатида қуйидаги матн ёзилган.
Шайх Абул Ҳасан шогирди ва ўғли шайх Мирзо Абул Фатҳга жаҳрия ва хуфия зикрларни талқин ва таълим беришликка ижозат берилгани айтилган. Матннинг ўртасида Шайх Мирзо Абул Ҳасанга тегишли тўртбурчак шаклдаги муҳр урилган. Ўлчами эни 2,5Х1,5 см. Иршоднома Шайх Абул Ҳасан вафоти (1863 йил)дан олдин берилган. Бу яссавия тариқатига оид бўлган тадқиқотда учраган ягона иршод хатидир. Нақшбандия тариқатига оид иршод хатлари кўп учрасада, тадқиқотларда ҳам негадир яссавия тариқатига оид иршод хатлари ўрганилмаган. Ёки тадқиқотларга жалб қилинмаган. Мазкур иршод хати нақшбандияга оид бўлса-да, аммо муршид томонидан шогирдига нақшбандия ва яссавия тариқатига берган ижозатини кўриш мумкин. Демак, бу иршод хати нақшбандияга оид бўлибгина қолмасдан, яссавия тариқатига оид Зарафшон воҳасидаги нодир манбалардан бири саналади.
Муҳаммад Олим шайх “Ламаҳот” асарида: “Шайх Жамолиддин: “Бизнинг тариқимизда иршод хати (ёзиш) йўқ, лекин йўл узоқдир, бу киши ҳақларида иршод хати ёзайлик”, дейди. Бунга кўра, яссавия тариқатида устоз шогирдига пирлик мақомини оғзаки бериб, ёзма бермагани маълум бўлади. Жамолиддин шайх шогирди Худойдод Валийга истисно тариқасида ёзма иршод бергани таъкидланмоқда. Демак, яссавия тариқатида Жамолиддин Азизонга қадар ёзма иршод берилмаган. Бу ўз навбатида яссавия тариқатига оид ёзма иршодномалар бўлмагани ҳақидаги хулосани тақдим этади
Изланиш натижасида нақшбандия тариқатига оид иршодномалар кўп учраса-да, аммо бошқа тариқатларга оид иршодномалар деярли учрамади. Яссавия тариқатида устоз шогирдига пирлик мақомини оғзаки бериб, ёзма бермагани маълум бўлади. Яссавия тариқатида Жамолиддин Азизонга қадар ёзма иршод берилмагани, тариқатга оид ёзма иршодномалар бўлмагани ҳақидаги хулосани тақдим этади.
Яссавия тариқатининг бошқа тариқатлар билан ўзаро муносабатлари
Мовароуннаҳр тасаввуф тарихида кўп сонли муршидлар биргина силсилага боғланиб қолишмаган. Қосим шайх Азизон: “Бир силсилага боғланиб қолманг!” деганига кўра, муайян тариқатда фаолият олиб бораётган муршид-пир, бошқа тариқат шайхларининг суҳбатига бориб турган ёки унинг силсиласига боғланиш учун, унга хизмат қилиб, ундан ҳам ижозат олган. Натижада бир вақтда икки тариқатда, баъзилари уч, тўрт тариқатда ҳам бирдай фаолият олиб боришган.
Яссавия тариқати шайхи Жамолиддин Азизон Ҳиротга борганида, у кишини хизматига Мавлоно Абдуғофур келади. Абдуғофур машҳур уламолардан бўлиб, нақшбандия тариқатида бўлиб, турли эътирозларга қарамасдан, Жамолиддин азизон хизматига бардавом турган.
Қосим шайх дастлаб Хожа Мулла Валий [11: – Б. 232-233а-б варақ] даргоҳида ўн беш йил хизмат қилиб, тариқат сабоғи ва рухсатини олган. Устози вафотидан сўнг кубровия тариқати намояндаларидан бири бухоролик Шайх Абдулатиф [6: – Б. 297] ҳузурига бориб ундан ҳам тариқат таълимотини ўрганади. “Ламаҳот”да Қосим шайх Азизон тўрт силсиладан рухсат олгани тўғрисида маълумот берилган. Қосим шайхнинг яссавия, кубровия, нақшбандия (Махдуми Аъзамдан рухсат олган [6: – Б. 298]) тариқати муршидларидан таълим олиб, тариқат иршод-ижозатини олганлиги манбаларда қайд этилган бўлса-да, тўртинчиси қайси тариқат экани учрамади. Бунга кўра, нақшбандия тариқати намояндалари каби, яссавия тариқати вакиллари ҳам фақатгина ўз тариқатлари билан машғул бўлиб қолмасдан, бошқа тариқатларни ҳам мукаммал ўрганиб, ижозат олганлиги асносида бир вақтда бир неча тариқатда фаолият олиб боради. Бу тариқатларнинг бир-бирига қарама-қарши бўлмаганлигини кўрсатади. Шу билан бир қаторда тариқат пирлари атрофида бир неча тариқатга эргашувчи мухлис-муридлар сони ортишига ҳам хизмат қилади.
Мусохон хожа Даҳбедий – нақшбандия, қодирия, чиштия, суҳравардия, кубровия каби тариқатларда бир вақтда фаолият олиб борган.
Хожагон ва яссавия тариқат муршидлари [Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг шогирдлари Абдухолиқ Ғиждувоний ва Аҳмад Яссавий назарда тутилмоқда] ҳам бир устоздан таълим олган. Улардан бири Туркистонда яссавия мактабига асос солган бўлса, бошқа бири хожагон тариқатига асос солган. Тариқат вакиллари бир-бирлари билан жуда яқин алоқада ва яхши муносабатда бўлишган. Буни Хожа Али Ромитанийнинг яссавий шайхи Саййид Ота билан, Баҳоуддин Нақшбанднинг Қусам шайхнинг даргоҳида хизмат қилгани, таълим олгани каби мисолларда кўриб ўтиш мумкин. Бу борада Убайдуллоҳ Аҳрор ва унинг шогирд-мухлиси, дўсти бўлган Камол шайх Иқоний ўртасида бўлган самимий муносабатлар тўғрисида «Рашаҳот»да [12: – Б. 32-33] ҳам баён этилган маълумотлар тасдиқлайди. Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедийнинг яссавия пири муршиди шайх Худойдоди Валий ва кубровия тариқати пири Шайх Ҳусайн Хоразмийлар билан доимо дўст тутингани уларнинг фаолиятида бирор бир келишмовчилик ёки тариқатлар ўртасида зиддият қарама-қаршиликлар умуман бўлмагани манбалардан [13; 7] маълумдир. Кейинги даврларда ҳам мазкур ҳолат давом этиб, Муҳаммад Ислом Жуйборий ва Қосим шайх Азизон дўстона муносабатни давом эттиришган. Махдуми Аъзам Косонийнинг шогирдларидан бири Хурд Азизон Балхий Муҳаммад Мўмин шайх (Дарвеш шайх Азизонинг ўғли)дан ҳам иршод олгани айтилади. Мазкур даврларда ҳам бу анъана давом этиб, буни Сўфи Оллоҳёр ишқия тариқати шайхлари билан, Мусохон хожа Даҳбедий яссавия тариқати муршидлари билан, Муҳаммад Имло Бухорий ва Муҳаммад Ислом шайх каби муршидлар эса бир вақтнинг ўзида ҳам нақшбандия, ҳам яссавия каби тариқатларда фаолият олиб борганида кузатиш мумкин.
Муҳаммад Имло Бухорий нақшбандия тариқатидаги пири Хожа Подшоҳ Салим Балхий бўлиб, у нақшбандия-косония силсиласига мансуб бўлган. Яссавия пири Мавлоно шайх Усмон, кубровия пири шайх Мирзо Баҳодир Ширбудуний, ишқия пири шайх Бобо [9: – Б. 90] каби тўрт тариқат муршидларидан ижозат олгани ва шу тариқат мазкур силсилаларни юритгани ушбу даврда мавжуд тариқатларнинг бир-бири билан узвий-мутаносиб тарзда фаолият кўрсатганидан далолат беради. Муҳаммад Ислом шайх Каррухий (1726-1807): “Сулуки мо маснавий ховонист”, яъни “Бизнинг сулук маснавийхонликдир” – деб айтган. Бунга кўра у “Мавлавия” тариқатида ҳам фаолият олиб борганини кўриш мумкин. Ислом шайх ҳар учала тариқатда фаолият кўрсатиб “Нақшбандия хуфияни” хуш кўрган. Яна бошқа манбаларда Муҳаммад Ислом шайх Каррухий “чанг, най-сурнай, доира ва рубобда сўфийларнинг халқасида зикри самони талқин” қилганда, эшитган кишиларда ажойиб ҳолат рўй бергани таърифлаб ўтилган. Бунда унинг “кубровия” тариқатидаги фаолияти намоён бўлади. Ислом шайхнинг шайх Фахриддин Ироқийнинг [788/1382 йил зулқаъда ойининг олтинчисида Дамашқ шаҳрида вафот этган. Кейинчалик бўлсада, Шайх Муҳйиддин Арабий қабрининг ёнида дафн этилган] сулукида ҳам бўлгани таъкидланади.
Мусохон асли Нур қалъасидаги Сармеж қишлоғида [9: – Б. 104-105] таваллуд топган. Шайх Худойдоди Валий авлодидан [Яъни она томондан бобоси Абдулбосит хожанинг онаси шайх Худойдоди Валийнинг қизи ва Амир Тақииддиннинг хотиндир]. Носириддин Бухорий айтишига қараганда, Мусохон бир куни бобокалони шайх Худойдоди Валий Азизон хонақосида бўлиб, Кўҳак (Зарафшон) дарёси бўйида чилладан ўтириб, жаҳрий зикр билан машғул бўлади ва шунда бобоси Худойдоди Валийдан маънавий-руҳоний тарзида “Жаҳрий” зикрга рухсат олади. Шундан кейин у ҳуфия ва жаҳрия силсиласини давом эттирган. Бироз муддат ўтгач, Мусохон Бухоро ҳукмдори фармонига мувофиқ, аркони давлат, Бухоро шаҳрига бориб, бир ой муддат “Шайхулислом” лавозимида фаолият олиб боради ва вафот этади. Вафот этгач, уни Мавлоно Муҳаммад Шариф қабри ёнида дафн этилган. Бу воқеани Мақсуд Даҳбедий ўз ёзишмасида, Бухоро амири Мусохонни Бухорога чақириб уни мазкур лавозимга тайинлаганини маълум қилади. Шу ўринда, Мақсуд Даҳбедий 1249/1833 йил [7: – Б. 269а варақ] Бухородан Даҳбедга қайтиб келишида йўлда Кадан мавзесидаги бир хонақоҳ (жаҳрий зикр мажлиси)да Мусохон Шайхулисломни кўрганини айтиб, уни 1251/1835 йилда вафот этганини таъкидлаган. Демак, Мусохон шайхулислом Сармежий 1835 йилда вафот этган.
Яссавия тариқатига оид сфрагистик материаллар
Тарихий манбалар эса, ўз навбатида, Марказий Осиё тарихида муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Бу планда Марказий Осиёда яратилган қўлёзмалар муҳим қизиқиш уйғотиши табиийдир. Марказий Осиёда яратилган қўлёзмаларга босилган муҳрларни тадқиқ этиш орқали, аксарият қўлёзмаларга муҳрлар босилганлигини ва бу муҳрлар қўлёзмани қайси билим даргоҳига ёки кутубхонага (мадраса ёки хонақоҳга) ким вақф томонидан қилгани ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлдик.
Тарих фанлари доктори Ш.Зиёдов “XV-XX аср бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи (қўлёзма манбалар ва улардаги муҳрлар таҳлили асосида)” [3] Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзмаларда 23 та вақф ва 62 та китоб савдоси борасидаги қайдлар, шунингдек, Сидқий Хондайлиқий томонидан 48 нафар қози ва қози авлодлари, 34 нафар муфтий ва муфтий авлодлари, 13 турдаги мударрис ва қориларга тааллуқли, 86 хусусий шахсга ва 4 амалдорга оид жами 185 дона муҳр ясалгани, XV-XX асрларда Марказий Осиё кутубхоналарида сақланган 2605 та қўлёзмада 1652 турдаги муҳр излари бўлгани очиб берилган.
Тадқиқотчи Ш.Зиёдов муҳрлар тадқиқига оид монографик тадқиқот сифатида тайёрланган “Ўрта Осиё сфрагистикасига оид материаллар (Тошкент. XIX охири – XX аср бошлари) муҳрлар каталоги”ни ҳам эълон қилди [4].
Изланиш натижасида бевосита Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган яссавия тариқати билан бевосита боғлиқ бўлган саккизбурчак, айлана, тўртбурчак, баргсимон, овал шаклдаги муҳрлар аниқланди.
- Яҳё хожа ибн Эшон Мусохон хожа Сармежий. Ов. 27х17 мм. // Иршоднома (Ғойибназар махзум ибн Муҳаммад Собир махзум). Қўлёзма, форсча, настаълиқ. 1299/1880. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Жалолиддин хожа ибн Эшон Яҳё хожа. Ов. 25х15 мм. // Иршоднома (Ғойибназар махзум ибн Муҳаммад Собир махзум). Қўлёзма, форсча, настаълиқ. 1299/1880. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- “Ғуломи хоси ислом, Шайх Абул Фатҳ. 1299”/1880. “Бисмиллаҳ, ва биллаҳ, ва миналлоҳ, ва илаллоҳ, ва аълаллоҳ, фалиятаваккалун” (Аллоҳнинг исми билан ва Аллоҳ билан ва Аллоҳдан ва Аллоҳга ва Аллоҳнинг ўзига мўминлар таваккал қилсинлар). Олти бурчак 45х45 мм. // Вақф ҳужжати. 1305/1887 йил. Қўлёзма. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Абул Фатҳ. 1280/1863. Ов. 15 мм. // // Вақф ҳужжати. 1305/1887 йил. Қўлёзма. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- … ки гавҳари дарёи обу аст, Баҳрул лутф исломи дин ба мавж аст (Исломнинг лутфидин баҳравар бўлди, Дарё сувининг гавҳарга тўлгани каби). Тўртбурчак. // Иршоднома. Абул Фатҳ. XIX аср ўрталари. Қўлёзма. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Чу нури адл Абул Ҳай …, Жоми ислом Эшон Абул Ҳасан аст (Абул Ҳай – Эшони Ислом шайхнинг ўғли Абул Ҳасан кўз нуридур). Ду. // Шарҳи мураққаъус солиҳин” [Бурҳониддин Қиличнинг “Порсо-дарвешлар учун либос” асари шарҳи] ҳошиясида. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Ба исми Аллоҳ, Ба исм Воҳид. Қул ҳуваллоҳу аҳад. Муҳаммад Ҳабибуллоҳ 1334/1915. Ду. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
Шарқ муҳрларининг тарихи етарли ўрганилмаган, дейди А. Жувонмардиев. Ҳар бир ҳукмдор нуфузини кўрсатиш учун муҳрдан фойдаланган. Муҳаммад (с.а.в.) араб кўчманчи қабилалари (бадавийлар)ни ислом динига даъват қилиб нома юбормоқчи бўлганларида, саҳобалар “улар муҳрсиз мактубни қабул қилмайдилар”, деган. Шундан кейин Пайғамбар (с.а.в.) кумуш узук кўзига бир муҳр ўйдирган эканлар. Муҳрга “Аллоҳ”, “Расул”, “Муҳаммад” калималари битилган. Бу пастдан юқорига қараб, “Муҳаммад Расулуллоҳ”, деб ўқилган. Халифа Абу Бакр эса ўз муҳрига “Неъмал қодир алло”, яъни “Тангридан бошқа комил қудрат эгаси йўқдир”, деган сўзни ёздирган.
Муҳр тутиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар муҳрни ўз даражаларига қараб ёздирган ҳамда мартабаcига қараб ҳужжатнинг охирига ёки бошига босилган.
Баъзи муҳрлардан фойдаланиб гоҳо ҳукмдорлар ёки авлод шажараси ҳамда силсила насабномасини билиб олиш мумкин. Масалан, Аштархонийлар ҳукмдори Субҳонқулихон (ваф. 1702) муҳрида саккиз ота-бобоси рўйхати берилган [2: – Б. 32-36]. Мулло Худойқулга тегишли иршодномадаги муҳрда ўттиз иккита соҳиби силсилалар номи ёзилган ҳасабномаси ўрин олган [5].
Хулоса қилиб, муҳрлар ҳам турлича ясалган, айримлари, жуда жозибадор ишланган бўлса, баъзилари эса умуман содда бўлганини айтиш мумкин. Шу билан бир қаторда XV-XIX асрларда Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган тариқат шайх-муршидларига тегишли муҳрлар – иршоднома ёки тариқат хонақоҳларига тегишли ер-мулкларнинг вақф ҳужжатларига босиш учун ишлатилган. Муҳрларнинг нодир ёзма манбаларда ҳам учраши, тариқат пирларининг ўзларига тааллуқли кутубхона фонди бўлганидан далолат қилади.
Зарафшон воҳасида XVIII асрнинг ўрталари ва XIX асрларда яссавия тариқати фаолияти бироз сусаяди. Асосан ўлкада нақшбандия, кубровия тариқатлари билан уйғунлашган ҳолда кўзга ташланади. Жумладан, Зарафшон воҳасида фаолият олиб борган Муҳаммад Имло Бухорий, Муҳаммад Ислом шайх Каррухий, Мирзо Абул Ҳасан, шайх Абул Фатҳ каби тариқат муршидлари нақшбандия тариқатида фаолият олиб борган бўлишса-да, аммо кубровия, қодирия ва сухравардия каби яссавия тариқатини ҳам биргаликда юритишган. Яъни “чор сулук”, “тўрт йўл” тушунчаси кенг тараққий этган. Натижада яссавия таълимоти XX асрларда ҳам бошқа тариқатлар билан уйғун ҳолда давом этди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР
- Абу Тоҳир хожа. Самария. Таҳрир ҳайъати: Б. Аҳмедов ва бошқ. – Т.: Камалак, 1991. – 81 б.
- Жувонмардиев А. Нодир саҳифалар. – Тошкент. 1977.
- Зиёдов Ш.Ю. “XV-XX аср бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи (қўлёзма манбалар ва улардаги муҳрлар таҳлили асосида). Тар.ф.д., – Тошкент, 2022. – 272 б.
- Зиёдов Ш. Материалы по среднеазиатской сфрагистике (Ташкент. XIX-начало XX вв.)» Монография. Самарканд: МИЦАИ, 2020. – 160 с.
- Иршоднома. Қўлёзма. Қўлёзма, форс тилида. 1315/1896. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Муҳаммад Олим шайх. Ламаҳот // Каттаев К., Каттаева Г. Қадимий китоблар таржимаси. – Т.: Qaqnus, 2020.
- Муҳаммад Олим шайх Азизон. Ламаҳот. Форсча, тошбосма. 1328/1910. ИБХИТМ қўлёзмалар фонди инв. № 315.
- Мирзо Мақсуд Даҳбедий. Миръотус соликин. Қўлёзма. 284 варақ. Мадина шаҳридаги Ориф Хикмат кутубхонаси инв. №1710-261/44.
- Носириддин Бухорий. Туҳфатуз зойирин. Тошбосма. Бухоро. Тошбосма, форс тилида. 1328/1909. – Бухоро. – 144 б.
- XIX аср ўрталарига оид, қўлёзма, настаълиқ, форсча. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Шарафиддин Роқимий. Тарихи томм. Қўлёзма. Муаллиф шахсий кутубхонасида.
- Фахруддин Али Сафий. Рашаҳот айнил ҳаёт (Обиҳаёт томчилари). Нашрга тайёрловчилар М. Ҳасаний, Б. Умрзоқ. – Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2004.
- Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин. Жомиъул мақомот. Қўлёзма, форсча. Кўчирилган йили 1210/1795. Ўлчами: 14,5х23,5 см. Комилхон Каттаев шахсий кутубхонасида, инв. №4, 5.
ЗАРАФШАН АЛҚАБЫНДАҒЫ ЯСАУИЯ ТАРИҚАТЫ
(ХҮ-ХІХ ғасырлар)
Амонов Мехрожиддин Узбекович , Өзбекстан Республикасы Министрлер Кабинеті жанындағы Имам Бухари атындағы халықаралық ғылыми-зерттеу орталығының бөлім меңгерушісі, PhD
E-mail: mirzomerojiddin@gmail.com
Аннотация: Мауреннахрдің тасаввуф тарихында көптеген мүршидтер бір силсилаға таңылып қалмаған. Соның нәтижесінде олар бір уақытта екі тариқатта, ал кейбіреулері үш-төрт тариқатта қатар қызмет еткен. Зарафшан алқабында ясауия тарихатына қызмет еткен Хадим шайх Азизон, Ямин Баба, шайх Али шайх, Мұхаммед Тахир шайх, Маудуд шайх, Камол шайх Иқани, шайх Жамолиддин Азизон, Шайх Худойдодди Уәли Азизон, Дарвеш шайх, Мумин шайх, Қасым шайх Азизон, Мұхаммед Алим шайх, Мұхаммед Имло Бухари, Мұхаммед Ислам Шайх Каррухи, Мусохон Шайхулислом Сармеджиге қатысты тарихи-эпиграфиялық ескерткіштердегі сақталған жазулар зерттелді. Ясауия тариқаты – нақшбандия, куброуия сияқты тариқаттармен өзара бірлесе әрекет еткен. Зарафшан алқабында қызмет еткен тариқат муршидтердің сегіз қырлы, дөңгелек, төртбұрышты, жапырақ пішінді, сопақ пішінді мөрлері туралы айтылады. ХҮ-ХІХ ғасырларда Зарафшан алқабында әрекет еткен тариқат шайх-мүршидтеріне тиесілі мөрлер-иршодномалар екі тариқаттың ханакаларға тиесілі жер-мүліктерінің уақф құжаттарына мөр басуға пайдаланылғаны айтылады. Тариқат тарихы туралы 10 шақты сфрагистикалық материал-мөр алғаш рет зерттелді. Ясауия тариқатына жататын Шайх Абул Хасанның шәкірті Әбіл Фатхқа жазып берген «иршоднама» (шатырхат) құжаты туралы айтылады.
Кілт сөздер: Зарафшан, ясауия, нақшбандия, кубрауия, силсила, иршоднома, эпиграфия, мөр.
Ясауия тариқаты тарихына қатысты эпиграфиялық ескерткіштер
Өзбекстан Республикасының Самарқанд облысы Ақдария ауданы Кумушкент (Күміскент) махалласында орналасқан Имам Әли Суғдий (461/1069 ж.ж.) зиратында ясауия тариқатының үш шайхы: Яминбаба, Шайх Али және Маудуд шайхтары жерленген.
Әлим шайх Азизонның «Ламахот мин нафахотул қудс» (Қасиетті сәттердің хош иісі) еңбегінде ясауия-жария тариқатының үш ірі мүршиді – Яминбаба, Шайх Әлишайх және шайх Мәудудтердің қайтыс болғаннан кейін Кумушкент (Күміскент) іргесінде орналасқан имам Әли Суғдидің мазар-суфасында жерленгені [6: – Б. 172] атап өтілген.
Әбу Тахирқожа «Самария» атты еңбегінде: «Әзірет Имам Әли Суғдидің мазары Офаринкент ауданына қарасты Қумушкент (Күміскент) ауылында. Ол Хусейн бин Шайх Мұхаммед Суғдидің ұлы. Оның заманында Кумушкент (Күміскент) ауылы Суғди хурд деп аталған. Айтыстарына қарағанда, Имам Әли Суғди Әбу Хасан Кархи Бағдадидің шәкірті болған деседі. Ілімді Бағдадта алды. Ол «Сияри Кабирге» тамаша пікір жазған. Ол Бұхарада қазы болған. Хазіреті Яминбаба, Мәудуд шайх, шайх Әлидің муриті және Яминбабаның муриті шайх Әли үшеуінің бейіттері Хазірет Имамның мазарында. Бұл үш әзиз әулиелер түрік машайыхтарынан, силсиласы Ахмет Ясауиге жалғанған» [1: – Б. 57] деп атап өткен.
Далалық зерттеулер нәтижесінде осы қорымдағы құлпытастардағы жазулардан эпиграфиялық деректер алынды.
Мәтін: “شيخ محمد طاهر بن سيد محمد شيخ ابن قطب القطاب علي رحمة الله عليه سنه اسنا خمسين و تسعما يه”
«Шайх Мұхаммед Тахир, оның әкесі Сайид Мұхаммед Шайх, оның әкесі Құтбтардың Құтыбы Әли (Алла оны рақымына алсын). 952 (1545) жылы қайтыс болды.
Бұл құлпытас шайх Әлидің немересі шайх Мұхаммед Тахирге тиесілі екенін, оның 1545 жылы қайтыс болғанын көрсетеді.
Тағы бір құлпытаста: وفات … شيخ امير علي … سنه اربع عشرون وثمانمايه»
яғни «шайх Әмір Әлидің қазасы 814 жыл» деген сөздерді оқуға болады. Демек, бұл құлпытас 814/1411 жылы қайтыс болған шайх Әлиге тиесілі. Оның жанындағы құлпытаста да «Шайх Ахмет Ясауи әулетінен, 802 (1399)» деген мазмұнда жазу бар. Бұның себебі Қожа Ахмет Ясауидің силсаласына байланғандардың осында жерленгенін білдірсе керек» [1: – Б. 57], делінген.
Бір «иршоднаманың» (шатырхат) тарихы
Әбіл Хасан ұлы әрі шәкірті Абул Фатхқа берген «иршоднама» [10], қолжазбасы парсы тілінде, 53,2Х30,5 см. палеографиялық түрде ХІХ ғасырдың ортасында жазылған. «Иршоднома» күні көрсетілмеген, негізгі мәтін 21 жолдан тұрады, мәтіннің оң жақ шетінде 21 жолдан тұратын аяттар мен хадистер келтірілген. Мәтін насталик хатында жазылған.
Шайх Абул Хасанның шәкірті және ұлы Шайх Мырза Абул Фатхқа жария мен құпия зікірлерін түсіндіруге және үйретуге рұқсат берілгені айтылады. Мәтіннің ортасында шайх Мырза Абул Хасанға тиесілі төртбұрышты мөр басылған. Көлемінің ені 2,5X1,5 см. Иршоднама шайх Абул Хасан қайтыс болғанға дейін (1863 жыл) берілген. Бұл ясауия тариқатына қатысты зерттеулерде ұшырасқан жалғыз иршад хат.
Нақшбандия тариқатына қатысты хаттар көптеп кездеседі, неге екені белгісіз, ясауия тариқатына қатысты иршод хаттары зерттелмеген. Немесе назардан тыс қалған. Бұл иршад хаты нақшбандияға қатысты болса да, мүршид өз шәкіртіне нақшбандия мен яссауия тариқатына берген рұқсаты мен нұсқауын байқауға болады. Сондықтан бұл иршод хаты тек нақшбандияға ғана қатысты емес, Зарафшан алқабындағы ясауия тариқатына қатысты сирек дереккөздердің бірі болып саналады.
Мұхаммед Олим Шайх «Ламахот» атты еңбегінде былай дейді: «Шайх Жамалиддин: «Біздің жолымызда иршод хаты (жазбаша) жоқ, бірақ жол ұзақ, бұл кісі туралы иршод хатын жазайық», – дейді. Осыған сәйкес, ясауия тариқатында ұстазы шәкіртіне пірлік мәртебесін жазбаша емес, ауызша бергені белгілі болады. Жамалиддин Шайхтың шәкірті Худойдадтың Уәлиге ерекшелік ретінде жазбаша иршод бергені атап өтіледі. Демек, ясауия тариқатында Жамалиддин Азизонға дейін жазбаша иршод берілмеген. Бұл өз кезегінде ясауия тариқатына қатысты жазбаша иршоднамалар болмағанын аңғартады.
Ізденістер нәтижесінде нақшбандия тариқатына қатысты иршоднамалар көптеп ұшырасса да, бірақ басқа тариқаттарға қатысты иршоднамалар кездеспеді деуге болады. Ясауия тариқатында ұстаз пір мәртебесін шәкіртіне жазбаша емес, ауызша бергені белгілі болады.
Ясауия тариқатында Жамалиддин Азизонға дейін жазбаша иршод берілмегені, тариқатқа қатысты жазбаша иршоднамалар болмағаны қақында қорытындыны ұсынады.
Ясауия тариқатының басқа тариқаттармен қарым-қатынасы
Мәуренннахрдың тасаууф тарихында көптеген мүршидтер бір силсиллаға байланбаған. Қасым Шайх Азизонның: «Бір силсилаға байланып қалма!» дегеніне қарағанда, белгілі бір тариқатта қызмет ететін, муршид-пір, басқа тариқат шайхтарының сұхбатына барып тұрған, немесе оған қызмет етіп, және оның силсиласына қосылу үшін одан рұқсат алған. Соның нәтижесінде олар бір уақытта екі тариқатта, ал кейбіреулері үш-төрт тариқатта қатар қызмет етті.
Ясауия тариқатының шайхы Жамалиддин Азизон Гератқа барғанда, Мәулана Абдуғафур ол кісінің қызметіне кіреді. Абдуғафур атақты ғұламалардың бірі болған, ол нақшбандия тариқатында болып, әртүрлі қарсылықтарға қарамастан Жамалиддин Азизонға қызмет етуді жалғастырған.
Қасым шайх бастапқыда Хожа Мулла Уәли [11: – Б. 232-233а-б парақ] дәргаһында он бес жыл отырып, тариқаттың тәлімін, рұқсатын алған. Ұстазының қазасынан кейін Куброуия тариқаты өкілдерінің бірі бұхаралық Шайх Абдулатиф [6: – Б. 297] құзырына барып, одан тариқат ілімдерін үйренеді. «Ламахотта» Қасым шайх Азизонның төрт силсиладан рұқсат алғаны тұрғысында мәлімет берілген. Қасым шайхтың ясауия, куброуия, нақшбандия (Махдум Ағзамнан рұхсат алған [6: – Б. 298]) тариқаттарының муршидтерінен білім алғаны, тариқат иршод-ижозатын алғаны дереккөздерде айтылғанымен, бірақ төртіншісі қай тариқат болғаны табылмады. Осыған сәйкес, нақшбандия тариқаты өкілдері сияқты ясауия тариқатының өкілдері де өз тариқатымен айналысып қана қоймай, басқа тариқаттарды да жетік меңгеріп, рұқсаттың арқасында бір мезгілде бірнеше ағымда жұмыс істейді. Бұл тариқаттардың бір-біріне қарсы болмағанын көрсетеді. Сонымен қатар, силсила пірлерінің төңірегінде бірнеше тариқатта ұстанушылар қатарын көбейтуге қызмет етеді.
Мусахон Қожа Дахбеди бір мезгілде нақшбандия, қадирия, чиштия, сухрауардия, куброуия сияқты тариқаттарда бір уақытта қызмет көрсеткен. Хожагон және ясауия тариқаттарының мүршидтері [Қожа Юсуф Хамадани шәкірттері Абдухалық Гиждувани және Ахмет Ясауиді айтып отыр] да сол ұстаздан білім алған. Бірі Түркістанда Ясауия мектебін, екіншісі Хожаған тариқатын құрды. Тариқат өкілдері бір-бірімен тығыз байланыста болып, жақсы қарым-қатынаста болған. Мұны Ходжа Әли Ромитанидің ясауия шайхы Сайид Ата, Бахауддин Нақшбандтың Құсам Шайхтың дарғаһындағы қызметі мен білімі сияқты мысалдардан көруге болады.
Бұл арада Убайдуллох Ахрор мен оның шәкірті, жанашыр-досы болған Камол шайх Иқанимен арасында болған жақын қарым-қатынас туралы «Рашахот» [12: – Б. 32-33] де айтылған деректер растайды
Деректерге қарағанда, Махдуми Ағзам Косани-Дахбедидің Ясауия пірі муршиді шайх Худойдади Уали және куброуия тариқатының пірі Шайх Хусейн Хоразмимен бірге әрқашан дос болғаны, қызметінде бірде бір қақтығыс немесе екі тариқат арасында келіспеушілік болмағаны дереккөздерден [13; 7] белгілі.
Бұл жағдай кейінгі кезеңдерде де жалғасып, Мұхаммед Ислам Жуйбори мен Қасым Шайх Азизон достық қарым-қатынастарын жалғастырды. Махдум Ағзам Косанидің шәкірттерінің бірі Хурд Азизан Балхи Мұхаммед Мумин шайх (Дарвеш шайх Азиздің ұлы) нұсқау алғаны айтылады. Бұл дәстүр осы заманда да жалғасын тауып, Сопы Аллаяр ишқия тариқатының шайхтарымен, Мусахон Қожа Дахбеди ясауия тариқаты мүршидтерімен және Мұхаммед Имло Бухари мен Шайх Мұхаммед Ислам сияқты мүршидтермен екеуінде де белсенділік танытқанын байқауға болады.
Мұхаммед Имло Бухари нақшбандия тариқатының пірі, Қожа Подшах Сәлим Балхи болды және ол нақшбандия-косония силсиласына жататын. Ясауия пірі Мәулана шайх Осман, куброуия пірі шайх Мирзо Бахадур Ширбудуни, ишқия пірі Шайх Баба [9:-Б. 90], оның төрт тариқаттың мүршидтерінен рұқсат (ижозат) алуы және бұл тарикаттың белгілі силсилаларымен қатар жүргізуі осы кезеңде бар тариқаттардың бір-бірімен үйлесімді қызмет атқарғанын көрсетеді.
Мұхаммед Ислам шайх Каррухи (1726-1807): «Сулуки мо маснави хаванист», яғни «Біздің сүлук – мәснауихонліктер» деп айтқан. Осыған қарағанда оның «Маулауия» тариқатында де қызмет еткенін байқауға болады. Ислам шайх үш бөлек тариқатта белсенділік танытып, «Нақшбандия хуфиясын» қош көрген. Басқа деректерде Мұхаммед Ислам шайх Каррухи «сопылар алқасында зікірлерін шаңмен, сыбызғымен сырнай мен дойра және рубабпен тәпсірлегенде» естіген халықтың басынан бір тамаша жағдай орын алғаны баяндалады. Бұл оның «куброуия» тариқатындағы белсенділігін көрсетеді. Ислам шайхы Фахриддин Иракидің [788/1382] Зулқада айының алтыншы күні Дамаск қаласында қайтыс болды. Кейінірек оның шайх Мұхиддин Араби қабірінің жанына жерленгені айтылады]. бір сулугта болғаны айтылады.
Мусахон әсілі Нұр қаласындағы Сармеж ауылында [9: – Б. 104-105] дүниеге келген. Шайх Худойдади Уәли әулетінен [яғни, анасы жағынан атасы Абдулбасит хожаның шешесі шайх Худойдоди Уәлидің қызы және Әмір Тақииддиннің әйелі]. Насириддин Бухаридің айтуынша, бір күні Мусахон атасы шайх Худойдади Уали Азизанның ханакасында Кухак (Зарафшан) өзенінің жағасында шилляда отырып, жария зікірмен айналысады, содан кейін атасы Худойдади Уәлиден «жария» зікірді рухани түрде айтуға рұқсат алады. Осыдан кейін ол құпия мен жария силсаласын жалғастырды. Біраз уақыттан кейін Бұхара билеушісінің жарлығы бойынша Мұсахон аркони мемлекеті Бұхара қаласына барып, бір ай «шайхулислам» лауазымында жұмыс істеп, қайтыс болды. Ол қайтыс болғаннан кейін Мәулана Мұхаммед Шариф қабірінің жанына жерленді. Бұл оқиғаны Мақсуд Дахбеди өзінің хат-хабарларында Бұхар әмірі Мұсахонды Бұхараға шақырып, оны осы қызметке тағайындағанын хабарлайды. Бұл жерде Мақсуд Дахбеди 1249/1833 [7: – Б. 269-бет] Бұхарадан Дахбедке қайтып келе жатқанда ол Мұса хан Шайхулисламды Кадан аймағындағы ханақада (жария зікір мәжілісінде) көргенін айтып, оның 1251/1835 жылы қайтыс болғанын айтады. Сонымен, Мұсахан Шайхулислам Сармежи 1835 жылы дүниеден өтті.
Ясауия тарихатына қатысты сфрагистик материалдар
Тарихи деректер өз кезегінде Орталық Азия тарихында оның саяси, экономикалық және мәдени өмірінде маңызды рөл атқарды. Бұл тұрғыда Орталық Азияда жасалған қолжазбалардың үлкен қызығушылық тудыруы заңды. Орталық Азияда жасалған қолжазбаларға басылған мөрлерді зерттей отырып, біз қолжазбалардың көпшілігінде мөрлердің бар екендігі және бұл мөрлерді кімдердің қай оқу орнына немесе кітапханаға (медресеге немесе ханакаға) сыйға тартқандығы туралы маңызды мәліметтерге қол жеткіздік.
Тарих ғылымдарының доктор Ш.Зиёдов «ХV-XX ғасыр басындағы Орталық Азиядағы кітапхана ісі тарихы (қолжазба көздері мен олардың мөрлерін талдау негізінде)» [3] Өзбекстан Республикасы Ғылым академиясының Әбу Райхан Беруни атындағы Шығыстану институтының қорында сақталған қолжазбаларда 23 вақф пен 62 кітап сатылымының туралы ескертпелер, сондай-ақ, Сыдқий Хондайлики бойынша 48 қазы мен қазы ұрпақтарының 34 мүфти мен мүфти ұрпақтары, 13 түрлі мүдарристердің және қарилардың тегишли 86 жеке тұлғаға және 4 лауазымды тұлғаға барлығы 185 мөр жасалғаны, ХҮ-ХХ ғасырларда Орта Азия кітапханаларында сақтаулы 2605 қолжазбаның 1652 түрі мөр таңбасы басылғаны анықталды.
Зерттеуші Ш. Зиёдов мөрлерді зерттеуге арналған монографиялық зерттеу ретінде дайындалған «Орталық Азия сфрагистикалық материалдарының каталогын» (Ташкент. ХІХ ғ. соңы – ХХ ғ. басы) да басып шығарды [4].
Ізденістер нәтижесінде Зарафшан оазисінде әрекет еткен Йасауия тариқатына тікелей қатысы бар сегіз қырлы, дөңгелек, төртбұрышты, жапырақ пішінді, сопақ пішінді мөрлер табылды.
- Яҳё хожа ибн Эшон Мусохон хожа Сармежий. Ов. 27×17 мм. // Иршоднома (Ғойибназар махзум ибн Мұхаммед Сабир Махзум). Қолжазба, парсы, насталик. 1299/1880. Автордың жеке кітапханасында.
- Жалолиддин хожа ибн Эшон Яҳё хожа. Аң. 25×15 мм. // Иршоднома (Ғойнибназар махзум ибн Мұхаммед Собир Махзум). Қолжазба, парсы, насталик. 1299/1880. Автордың жеке кітапханасында.
- «Ғуломи хоси ислом, Шайх Абул Фатҳ. 1299”/1880. “Бисмиллаҳ, ва биллаҳ, ва миналлоҳ, ва илаллоҳ, ва аълаллоҳ, фалиятаваккалун» (Мүминдер Аллаһтың атымен және Аллаһтан және Аллаһтан және Аллаһқа және Аллаһтың өзіне тәуекел етсін). Алтыбұрыш 45х45 мм. // Ваһф құжаты. 1305/1887. Қолжазба. Автордың жеке кітапханасында.
- Абул Фатҳ . 1280/1863. Аң. 15 мм. // // Құрмет құжаты. 1305/1887. Қолжазба. Автордың жеке кітапханасында.
- … ки гавҳари дарёи обу аст, Баҳрул лутф исломи дин ба мавж аст (Өзеннің суы асыл тастарға толы болғандықтан, оған Исламның рақымы берілді). Тіктөртбұрыш. // Иршоднома. Абул Фатх. ХІХ ғасырдың ортасы. Қолжазба. Автордың жеке кітапханасында.
- Чу нури адл Абул Ҳай …, Жоми ислом Эшон Абул Ҳасан аст (Абул Хай – Эшони Ислам шайх Абул Хасанның ұлы). Ду. // Шархи муракқаъус салихин» [Бурхониддин Қылычтың «Парсы-дәуріштерге арналған киім» шығармасына түсініктеме] жиегінде. Автордың жеке кітапханасында.
- Ба исми Аллоҳ, Ба исм Воҳид. Қул ҳуваллоҳу аҳад. Муҳаммад Ҳабибуллоҳ 1334/1915 ж. Ду. Автордың жеке кітапханасында.
Шығыс мөрлерінің тарихы жеткілікті зерттелмеген, дейді А. Жувонмардиев. Әрбір билеуші өзінің билігін көрсету үшін мөрді пайдаланған. Мұхаммед (с.ғ.с.) араб көшпелі тайпаларын (бәдәуилерді) Исламға шақырып хат жібермек болғанда, сахабалар: «Олар мөрсіз хатты қабылдамайды» дейді. Осыдан кейін Пайғамбарымыз (с.ғ.с.) күміс сақина көзіне мөр басады. Мөрде «Аллаһ», «Расул», «Мұхаммед» деген сөздер жазылған. Төменнен жоғары қарай «Мұхаммед Расулуллаһ» деп жазылған. Халифа Әбу Бәкір мөріне «Неьмал кадир алла», яғни «Алладан басқа кемел құдірет иесі жоқ» деген сөздерді жазған.
Мөрді ұстауға құқығы бар адамдар мөрді өз дәрежесіне қарай жаздырған және ол дәрежесіне қарай құжаттың соңына немесе басына басылады. Кейбір мөрлер кейде билеушілердің немесе ұрпақтар мен тектердің шежіресін білу үшін қолданылады. Мысалы, Аштарханидтер билеушісі Субхонқұлиханның (1702 ж. өлген) мөрінде сегіз ата тізбеленген [2: – Б. 32-36]. Молла Худойқұлға тиесілі иршодноманың мөрінде отыз екі қожа силсиласының аты жазылған есеп бар [5].
Қорытындылай келе, мөрлер де әртүрлі тәсілдермен жасалған деп айтуға болады, олардың кейбіреулері өте тартымды, ал кейбіреулері мүлдем қарабайыр болғанын айту керек. Сонымен қатар, ХҮ-ХІХ ғасырларда Зарафшан алқабында әрекет еткен тариқат шайх-мүршидтеріне тиесілі мөрлер иршодномаға немесе тариқат ханакаларына тиесілі жер-мүліктерінің уақф құжаттарына мөр басуға пайдаланылған. Сирек кездесетін жазба деректерде мөрлердің кездесуі де тариқат пірлерінің өздеріне тиесілі кітапхана қоры болғанын көрсетеді.
ХҮІІІ ғасырдың ортасы мен ХІХ ғасырда Зарафшан оазисіндегі Ясауия тариқатының қызметі біршама бәсеңсіді. Негізінен елде нақшбандия және кубровия тариқаттары көзге түседі. Мысалы, Зарафшан оазисінде қызмет еткен Мұхаммед Имло Бухари, Мұхаммед Ислам Шайх Каррухи, Мырза Абул Хасан, Шайх Абул Фатх сияқты тариқаттың муршидтері нақшбандия тариқатында қзымет еткенімен, ясауиде де қатар қызмет еткен. Кубрауия, Қадирия және Сухрауардия сияқты тариката. Яғни, «төрт сулук», «төрт жол» ұғымы кеңінен дамыды. Соның нәтижесінде ясауия ілімі 20 ғасырда басқа тариқаттармен бірге үндестікте жалғасын тапты.