Шайх Камолиддин Иқоний дафн этилган маскан Самарқанд вилояти Жомбой ва Пайариқ туманлари чегараси, Булунғур канали атрофидаги Довчарариқ мавзесида жойлашган. Бу улуғ даргоҳ бугунги кунда маҳаллий халқ тилида “Яканшик”, деб юритилади. Шунингдек, аҳоли “Якон шайх”, “Якум шайх”, “Яканшик” тарзида ҳам айтиб келган. Изланишлар натижасида бу зиёратгоҳ яссавия тариқатининг намояндаси Шайх Камолиддин Туркистоний Иқоний номи билан боғлиқлиги маълум бўлди. Шайх Камолиддин XV асрнинг бошларида Туркистон вилоятининг Чимкент мавзеси Иқон қишлоғида таваллуд топган. Тарихчи Фахруддин Али Сафий “Рашаҳот” асарида Камол шайх Мавдуд шайхнинг асҳобларидан бўлиб, Шош вилоятида мақом тутганини таъкидлаган. “Хожа Аҳрор Валий айтганларки, Камол шайх Мавдуд шайхнинг муриди ва Ходим шайхнинг биродар тариқатидир”. “Рашаҳот”да яна келтириладики, Камол шайх Хожа Аҳрор Валий олдиларига келганда, Хожа Аҳрор Валий ундан зикри арра айтишни сўрайди. Камол шайх етти-саккиз марта зикри арра айтгач, Хожа Аҳрор Валий “Аршдин то фаршғача ёнди” деб уни тўхтатади. Тариқат намояндалари шу тариқа бирбирларига нисбатан юксак эҳтиром кўрсатиб, муридшогирдларига ва тариқат ихлосмандларига намуна бўлган ва жамиятда эътиқод ягоналиги, ижтимоий ҳаётда мақсад бирлигини намоён этган. Муҳаммад Олим шайх Азизоннинг “Ламаҳот” асарида Иқоний ҳақида: “Шайх Камолиддин (қуддиса сирруҳ)нинг лақаблари Иқонийдур. Туркистон ноҳияларидан бири Иқон қишлоғида туғилганлар” , деб келтирилган. Яна ушбу асарда ул зотни бир неча йил Самарқанднинг Алиобод мавзесида яшаб, шу ерда вафот этганлар (“Мажмаъул ансоб вал ашжор” асарида 1492 йил, деб кўрсатилган). Қабрлари табаррук зиёратгоҳ, деб маълумот берилган. У Яссавия силсиласи вакили шайх Мавдуд даргоҳида тарбия топиб, камолга етган. Шайх Мавдуд ўз навбатида шайх Алишайхнинг шогирди, у Ямин бобонинг, у Садр Отанинг, у Занги Отанинг, у Ҳаким Ота (Сулаймон Боқирғоний)нинг, у соҳиби ҳикмат Ҳазрат Султон Хожа Аҳмад Яссавийнинг қоййиммақом халифасидир3 . Шу ўринда Яссавия силсиласи ҳақида тўхталиб ўтсак. Аҳмад Яссавийнинг устози Хожа Юсуф Ҳамадоний, у эса Салмон Форсий орқали Абу Бакр Сиддиққа ва Имом Муҳаммад Боқир орқали Али (к.в.)га уланган. Аҳмад Яссавияга етиб келган яна бир силсила тармоғи бўлиб, бу қуйидагичадир: Алидан Имом Ҳасанга, ундан Шоҳ Абул Муҳсинга, сўнгра Шоҳ Мусога, сўнг Довуд Муросга, сўнг Яҳё Зоҳидга, сўнг Саййид Абдуллоҳга, сўнг Мусо Чангийга, сўнг Муҳаммад Солиҳга, сўнг Шайх Абдулқодир Жилонийга, сўнг Шаҳобиддин Суҳравардийга, сўнг Хожа Аҳмад Яссавийга, сўнг Ҳаким Отага, сўнг Занги Отага, сўнг Садр Отага, сўнг Ямин (Эламин) бобога, сўнг Шайх Алига, сўнг Шайх Мавдудга етиб келиб, узвий давом этган. Хожа Аҳмад Яссавий силсилани Самарқанддан Туркистонга олиб бориб шакллантиргач, мазкур силсила Тошкент орқали яна Самарқандга кириб келади. Натижада Шайх Алишайх, Мавдуд шайх, Камол шайх, Ходим шайх, Жамолиддин Азизон, Худойдод Валий, Дарвеш шайх азизон, Пирим шайх азизон, Мўмин шайх, Тоҳир шайх, Олим шайх азизон, Мавлоно Усмон, Муҳаммади Имло Бухорий каби тариқат намояндалари Зарафшон воҳасида фаолият олиб боради.
Шайх Камолиддин Иқонийнинг ҳам 260 мисрадан иборат 19 та парча ҳикмати киритилган
Йиғлағил ўз ҳолингга бу дам ки фиросатдур санга,
Бу тириклик бил яқин асиру ғаниматдур санга.
Бу азиз жон ушбу танда беш куни меҳмон эрур,
Айрилиб кетса бу тандин жон мусибатдур санга.
Ўғлунг, қизинг баси йиғлар сан ўлсанг бир замон,
Тангридин ўзга киши билмас на ҳолатдур санга.
Кеча-кундуз Худо ёди била машғул бўл,
Юрушдин давлат бахт саодатдур санга.
Ҳар на берсанг тангрини йўлинда миннат қилмағил,
Тангрининг бергонини берсанг не миннатдур санга.
Умрунг ўтди, эй Иқоний, билмадунг қадрини,
Ўлгонингдин сўнг сан қаттиғ надоматдур санга.
Бевафодур ушбу дунё ҳеч онинг поёни йўқ,
Ғайр ўлмакдин у кун охир онинг имкони йўқ.
Неча олам бўлса ёхуд бандаи хоси Худо,
Кетмагунча ушбу дунёдин онинг имкони йўқ.
Ёди иймондур ҳамиша бўл онинг ёди билан,
Ҳар киши ёди била йўқдур онинг иймони йўқ.
Субҳидамда қўпғил, тўккил кўзунгнинг ёшини,
Кўр бўлсун ул киши дийдаи гирёни йўқ.
Одамий насли эмасдур ким они таҳқиқ бил,
Ул киши ким ишқ ўтида сийнаи абриёни йўқ.
Кеча-кундуз, Иқоний, бўл онинг ёди билан,
Ҳар киши ёди била ўлса онинг армони йўқ.
Зокиро, айғил Худоинг ёдини жонинг билан,
Хоҳ айғил ўлтуруб, ётиб ёнинг билан.
Муқтадо онинг суҳбатинда бўлмағил ғофил дамий,
Файз олғил ботинингда ёру бор онинг билан.
Одамийни бухл беҳурмат қилур даргоҳда,
Охир тани қил муҳайё хайру эҳсонинг билан.
Бўлмағил ғофил дами чандон ки умринг борича,
Токи борғайсан дами охирда иймонинг билан.
Мунис17 этгил ёдини кўнглунг уйида доимо,
Қилмағайсан инс ҳаргиз нафс шайтонинг билан.
Ғорат18 иймон қилур бу нафсу шайтони лаъин,
Бўлмасанг шому саҳар гирён субҳонинг билан.
Маърифат ҳосил қилу, бўл аҳли ирфон хилидин,
Сайд19 қилғил ўзунгга оламни ирфонинг билан.
Гарчи зори билан бўлғил, Иқоний, рўзи шаб,
Токи тобғайсан Худони чашму гирёни билан.
Эй, ба хайр керак зор йиғласанг,
Бо жон ва нақл ва дилафкор йиғласанг.
Боғ дилингда туккон меҳнат ниҳоли,
Мева берур бадийдаи хунбор йиғласанг.
Ҳар гўдакки йиғласа раҳм айлар ул она,
Раҳми келур Худонинг бисёр йиғласанг.
Бедор бўл саҳарларда ётмағил кўпуб, шишиб,
Тоат қилиб керак шаб тор йиғласанг.
Меҳмон эрур тириклигинг тут басе азиз,
Тинмай керакки ушбу азиз ёр йиғласанг.
Йўқтур бақо тирикликка неча яшасанг,
Ҳар дам керак умринг бор йиғласанг.
Бўлур забон сан ўлсанг агар кимки йиғласа,
Ўз ҳолингга, Иқоний, агар зор йиғласанг.
Умринг қадрини билмасми, эй дариғо одамий,
Ўлмагунча қадри билгурмасни ҳосил ул дами.
Тирикликда ҳар не қилса одами ўлгунча,
Ҳар на қилғон хайру шукурда бўлур ҳамдами.
Ул қиёмат куни басе шарманда бўлур тангридин,
Бўлғувчи бешак анга ҳеч балонинг маҳрами.
Бўлмағил ғофил дам ҳаргиз ки дунёи дин,
Бордур орому жон хаста дилинг марҳами.
Мунис этгил ёдини кўнглунг уйинда доимо,
Кимки бўлса ёди бирла бўлур онинг маҳрами.
Ўтди ғафлат бирла умрунг дариғон билмадунг,
Зор йиғлай, эй Иқоний, тутқил онинг мотами.
Кел эй мўмин ибодат қил саҳар вақтинда уйғониб,
Қилиб тавба яқонг тутғил надомат бирла булғаниб.
Йигитман деб қадам қўйдунг маъсиятларга,
Қоридунг, эмди қил тавба ямон феълингдин.
Йигитлик ишрати ўтти, қарилиқ навбати етти,
На билурсан ўлуклардек кафан тўниға чулғониб.
Жаҳон ишрати бирла суртгон танингни ул гўрда
Егойлар жам бўлуб қуртлар гўрига ўқрониб.
Сани инсон этиб Раҳмон юборди ўқу деб Қуръон,
Ким ул ҳайвон сифат… ў… ўхшатиб.
Тилинг боринда айғил, эй Иқоний, ёди Субҳон,
Ким ўтгай ушбудур онинг яна келмас санга ёниб.
Неча, эй ғофил, юргойсан бу дунёда мудом,
Охир умр азизинг бўлғувчи бир кун тамом.
Фи ал мисл ки дунёда Нуҳдек минг йил яшасанг,
Қўймас охир ушбу тўфон ажал, эй марди ом.
Бўлмағил зинҳор мағрур ушбу фоний дунёиға,
Молу мулкни солиб кетди ҳазорон хосу ом.
Эътимоди20 йўқ тирикликка валий то ўлгунча,
Тангрининг ёди била бўлмоқ керакдур субҳу шом.
Гарчи шириндур, Иқоний, бу тириклик неча кун,
Қилғувчи заҳри ажал кўнглунгни бир кун талх ком.
Ўлумнинг элчиси бир кун ғазаб бирла келур бўлғой,
Тугонса банданинг умри онинг жонин олур бўлғой.
Вужудинг бир қамиш янглиғ, эрур жонинг учор янглиғ,
Қамиш синса, бузулса, жон чиқиб, қушдек учор бўлғой.
Тутиб ипсиз биқиб боғлаб, маҳотиб ҳеч киши янглиғ,
Тумон минг лашкар бирла йироқдин пок боқор бўлғой.
Очилсанг ели сулб кулуб қаттиғ тегор бўлса,
Санубардек21 қаддинг ерга ўзи эшибон тушор бўлғой.
Келиб жонинг олур бўлса, ўғил-қизинг наток кетор,
Қўлундин ўзга иш келмас, кўзундин ёш оқор бўлғой.
Тандин жонинг айрилса, келур ғассол ювмоқлиқға,
Қошингдин йиғлайиб жуфтунг ул дамда кетор бўлғой.
Ҳамиша айб очиб, семириб, муни андиша қилмас,
Эл урса туфроқинг турмай ҳаво узра тўзор бўлғой.
Бари суйидин айириб, Иқоний тушди ғурбатга,
Ғариблиқда ўлуб кетса, на ерда мо ётур бўлғой.
Ўлум келди ёвуқ ўлмак керакдур,
Қаро ер остиға кирмак керакдур.
Неча йил инс бўлғон жон билан тан,
Бари-баридин айрилмоқ керакдур.
Вафоси йўқ бу дунёнинг кишига,
Вафосизни не сувмак керакдур.
Ўғил қизинг мол ва таворинг,
Қолур мунда солиб кетмак керакдур.
Агар бўлса санга тавфиқ ёри,
Бу дунёда чарокин ортмак керакдур.
Иқоний, қўйғил эмди дунё фикрини,
Борар ерни фикр қилмак керакдур.
Аё ғофилсан, уйғониб тақийму тавба қилмассан,
Ўлумнинг ҳайбатин сонаб тақийму тавба қилмассан.
Ўлум келгай сани кўзлаб, қутулмассан ўзунг гизлаб,
Ў киши, ёлғон айб сўзлаб, тақийму тавба қилмассан.
Ё ғофил, ғанимат жон, на пир қилғой якт ўғлон,
Омонатдор ўлурлар жон, тақийму тавба қилмассан.
Ё ғофил, ўзунг соқиб кечардинг тавбанинг чоғин,
Кўрорсан бу сақол оғин, тақийму таваб қилмассан.
Ё ғофил, ўзунг соқтур кўзунгдин ёшингки оқтур,
Бу кун тавба қилур вақтдур, тақийму тавба қилмассан.
Иқоний, сўзунг сўзла, эронлар изини изла,
Ҳақиқат сўзин сўзла, тақийму тавба қилмассан.
Уйғонғил, ётмағил кўб ғофилона,
Кўзунгнинг ёшини қилғил равона.
Ҳамиша хавф баҳарандин чиқибон,
Сочилурсан дурри инжу дона-дона.
Саҳар эрта қўпуб, боғла белингни,
Қадам урғил бу йўлға ошиқона.
Билурсанким жонинг эрур омонат,
Келур ул охири олмоқға жона.
Эрур жонлар жами ломакони,
Яна қайро кеторлар ломакона.
Бўшанғил бўлма халқ энгашт намоси,
Мисол моҳ нав тутғил гарона.
Кесилгай мосуваллоҳдин бекибор,
Ажал келса топилмасдур баҳона.
Ғариблиқда ўлар эрмиш Иқоний,
Неча ўғроб бору билмас Иқоний.
Худонинг ёдини гар банда бўлсанг мунис жон қил,
Муҳаббат ўти бирла ҳар замон бағрингни бирён қил.
Каза оҳинг дардиға дору Худоинг ёдидир, қўйма,
То ўлгунингча Худоинг ёдин дардингга дармон қил.
Бу кун тонгла кеторсан ушбу дунёдин, ажал қўймас,
Яқонг тутмасдин илгари лаҳад ишин ҳамон қил.
Фиғон ва нола қилғил ўлумни соғиниб ҳар дам,
Қаро ерга кирурман деб ҳамиша сўзу фиғон қил.
Қиёмат кун баси қаттиғ эрур огоҳ бўлғил,
Амал бирла қиёмат мушкулин мунда осон қил.
Агар сан одами ҳур беҳишти орзу қилсанг,
Ки то дунёда тириксан ҳамиша хайр-эҳсон қил.
Кўзи гирён кишиларни Худо бешак савар эрмиш,
Иқоний, кеча-кундуз кўзунгни доим гирён қил.
Маҳсул тоат зикри илоҳдур,
Ондин у кун ҳарчи қилсанг гуноҳдур.
Машғул бўлса ёди бирла кимки субҳи шом,
Арвоҳ авлиё анга пушти паноҳдур.
Тарк айласа муҳаббатдин фоний дунёни,
Икки жаҳонда барчаға ул подшоҳдур.
Бе давлати ки умрин ўткарса бехабар,
Ҳоли онинг гўрида асиру табоҳдур.
Дунё муҳаббати бирла ҳар кимки ҳирс бор,
Бешак онинг ҳузур танда рўсиёҳдур.
Ҳар маъсият22 қилмас бу кун ҳар бир одамий,
Тонгла онинг барча вужуди гувоҳдур.
Ҳар кимки топти ганж муҳаббатни кўнглида,
Ганж жаҳон, Иқоний, онга ёр гуноҳдур.
Хожа сани севган киши бағри онинг бирён керак,
Кўзи ёшлук тифлидек кўзу онинг гирён керак.
Содиқ ул ихлос бирла муҳаббат кўйида,
Фи ал мисл асмо амалдек жону дили қурбон керак.
Толиб Аллоҳнинг сармояси сўзу кудоз,
Гиря зори ва ажуз ва нола афғон керак.
Сумди аҳли муҳаббат бир Худодин ўзгани,
Ложарам Яъқубға ул Юсуф Канъон керак.
Бехабарлик бирла топмас ҳеч киши иймонини,
Доимо ёди била бўлғил агар иймон керак.
Чун ўлурсан оқибат бўлғил талаб кори Худо,
Рўзи маҳшар гар лиқо ва жаннату ризвон керак.
Гар турксан, эй Иқоний, толиб мақсуд бўл,
Охиратда гар саодат беҳад ва соябон керак.
Эронларнинг бароки хавф чанд қон бўлди,
Бу қайғудин сиз ва бон дўст устухон бўлди.
Аласт вақтида ҳар ким жон била бели тийди,
Бало ва ғам ўқийна кўнгли онинг нишон бўлди.
Ошиқларнинг жигари қон бўлғонини кўриб,
Табассум этди ва дедиким: “Гулистон бўлди”.
Ҳамиша хавф рижо23 бирла дамларин сақлаб,
Неча ким гезлади ўзин вали иймон бўлди.
Ўз аларнинг хизматинда кам ўлди тирилди,
Ҳаёт тобди онинг жони жовидон бўлди.
Азизларнинг жони бирла ҳаёт эрмас бу жаҳон,
Ажаб вужудки ҳам жон ва ҳам жаҳон бўлди.
Иқоний пир каби паст нишин бўлғон учун,
Онинг кўнглида ҳикмат суви равон бўлди.
Гули гулдор очилмас гулистона,
Яна бир кун келур учирор хазона.
Кўнгил берма вафосиз анга ва бу кона,
Бақоси йўқ инонма бу жаҳона.
Мисоли навбаҳоримдур бу дунё,
Не ҳосил иш эмас бу жовидона24.
Қолур мунда, ўзунг ерга кирурсан,
Неча кўб бўлса ганжинанг хона-хона.
Қилурсан дам-бадам ақчанг ҳисобин,
Баробар ёзуқларинг сонини сана.
Олуб чиқмас билиб халқ очиндин,
Ёвуқ бўлди магар охир замона.
Яна бўлғайму ул кун бу Иқоний,
Бу Туркистон суйини очса қона.
Керак бўлса ҳаёт жовидона,
Назар қилма тан ва жон равона.
Мунингдек бўлса кон доим талабда,
Санга сандин очилғой бу нишона.
Асар қолмас ўзунгдин ўз-ўзунгга,
Бўлур андин санга бу сар иймона.
Иймон ўлди жаҳонда олам зоҳир,
Валий сар оламий сиғмамиш жаҳона.
Мосуйи дин кесилсанг эй Иқоний,
Қувлауз ул чиғорға осмона.
Бўлубон ҳафта бирла мухлисона,
Рижо бирла талаб қил содиқона.
Рижо бирла камнок хавф баробар,
Агар бўлса етор у ломакона.
Баробар бўлса қушнинг пар ва боли,
Борур ул қуш учубон ошиёна.
Сани Ҳақ сандин илгари суюбдур,
Бериб кўнглингни борғил ошиқона.
Агар тавфиқ тобсанг тунлар уйғонғил,
Кўзунгнинг ёшини қилғил равона.
Вужудингдин санинг ушбу жаҳонда,
Асар қилмас етар ном ва нишона.
Иқоний ётма ғофил эрта қўпғил,
Қори бўлдум тев қилма баҳона.
Мунис эт, эй, кўнглингда зикруллоҳни,
Солмағил жон ва дилингдин лаҳзаи Аллоҳни.
Роҳат жон ҳузур дил эрур зикри илоҳ,
Мундин ўзга суймагил, эй банда, мол ва жоҳни.
Пушту пойи урғил тамом тахт ва бахтин одам ул,
Бу сабабдир топти охир ул жамолуллоҳни.
Холисаниллоҳ қилғил ҳар неча қилсанг мудом,
Ҳақ таоло зое этмас холисаниллоҳни.
Тирикни ғанимат билгил, қилғил сан амал,
Бу ажал қўймасдур охирам гадо ва шоҳни.
Обрўй ҳар ду олам, эй Иқоний, изласанг,
Бермагил ҳаргиз иликдин пиру давлат хоҳни.