Насаб-нама

Насаб-нама

Қасымқожа ұлы Әбдішаһидтің бибісі Қалиқожақызы Тұрсынай анамыз сақтаған Насаб-нама

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таоло:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

…نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ…

… Аллоҳ томонидан бўлажак ғалаба ва яқин(да рўй берувчи) фатҳдир[1]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Менинг авлодларимнинг барчаси Али ибн Абу Толибдандир”. Яна айтдилар: “???”

Асадуллоҳ Ғолиб Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўғли Имом Муҳаммад Ҳанифа, унинг икки ўғли бор эрди. Бирининг оти Шоҳ Абдуманнон, бирининг оти Шоҳ Абдуфаттоҳ. Абдуманноннинг ўғли Баттол Ғозий эрди. У Рум тарсолари бирла ғазот қилди. Тарсолар қўлинда шаҳид бўлди. Абдуфаттоҳнинг ўғли Абдужалил, унинг ўғли Абдужаббор, унинг ўғли Абдуқаҳҳор. Абдуқаҳҳорининг икки ўғли бор эрди. Бирининг оти Абдурамҳон ва бирининг оти Абдураҳим. Абдураҳмоннинг икки ўғли бор эрди. Бирининг оти Исҳоқ боб ва бирининг оти Абдужалил боб. Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳу алайҳ Исҳоқ боб насли турур. Ва Исмоил ота ибн Иброҳим ота Абдужалил боб насли турур. Ва Авлиё Ҳамзахон Абдураҳим боб насли турур. Абдураҳмон боб Шом подшоҳи эрди. Қариндоши Абдураҳим боб Шомот подшоҳи эрди. Абдураҳмон боб вафот бўлди. Эрса Исҳоқ боб отаси ўрнига подшоҳ бўлди. Қариндоши Абдужалил яна бир элга подшоҳ бўлди. Абдураҳим даъват қилди Исҳоқ бобни ва Абдужалил бобни. Учови бир ерда жам бўлдилар. Исҳоқ боб айди: “Эй амим Абдураҳим менинг кўнгуммда бир сўзум бор айтайин тейди”. Абдураҳим айғил деди. Исҳоқ боб айди: “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу замонида Холид ибн Валиднинг ўғли Абдураҳмон ўн икки минг саҳобаларни бошлаб черик бирла Ўзганд, Фарғона замин элларина бормишлар. Тарсо бирла тўқуш қилмишлар. Яман эли ичинда экан, шаҳид бўлмишлар. Яна Али Муртазони хилофатинда роҳияллоҳу анҳу Қусам ибн Аббос рохияллоҳу анҳу Муҳаммад ибн Абдужалил ўтуз минг тобеинларни бошлаб Ўзганд Фарғона Дажож, Испижоб элларига бормишлар. Муғ тарсолари бирла тўқуш қилмишлар. Онлар тақий шаҳид бўлмишлар. Ўн саккиз минг оламни яратқон Ҳақ жалли жалолаҳ бизга иймон ва подшоҳлиқни ато қилди. Нусрат ва қувват берди. Черик ва асбоб берди. Отам қариндоши эмиди Ҳақ таолони ризоси учун биз тақий бориб Ўзганд Фарғона Муғ тарсолари бирла тўқуш қилмоқдин ҳимати учун қилич урсоқ иймонға даъват етади. Абдураҳим айди: “Юлоқ маслаҳат турур. Ул маҳалда ҳижратун набавия ар-ризавияға юз эллик йил кечмиш эрди. Исҳоқ боб савол қилди: “Айди, эйачим Абдураҳим, сизнинг неча черигингиз, айди. Олтмиш минг черигим бор. Тугал созлиқ Абдураҳим Исҳоқ бобқа айди. Сизнинг неча минг лашкарингиз бор?”. Айди: “Эллик минг тугал созлиқ”. Абдужалил бобқа айди: “Сизнинг неча минг черигиниз бор?”. Айди: “Қирқ минг тугал созлиқ”. Андин кейин бу уч подшоҳ байат қилдилар. Черик ораста қилдилар. Андин кейин Шомдин Исфаҳон келдилар. Андин Табриз келдилар. Андин кейин Мозандаронға келдилар. Андин кейин Сарахсқа келдилар. Андин Балхқа келдилар. Андин Термизға келдилар. Андин Бухоро келдилар. Андин Самарқандға келдилар. Андин Ўш боб Косон келдилар. Элларга ислом … келдилар. Мусулмонлиқ ошкор бўлди. Ўзганд Фарғона элиларида икки Муғ бор эрди. Бирининг оти Корвонбаст эрди. Бирининг оти Хушият эрди. Онлар бирла тўқуш қилдилар. Онларни ўлтурдилар. Қирқ минг муғ ўлди. Саккиз минг мусулмон шаҳид бўлди. Розияллоҳу анҳум. Қолу инналиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Мусулмонлиқ ошкор бўлди. Андин кейин Жож Испижоб келдилар. Исҳоқ боб бирла табаа тобеинлар бор эрдилар. Бирининг оти Шайх Бакриддин Қаффол эрди. Шайх Бакриддин Қаффолни Жож илгари қўйдилар. Беш йил илми ҳикмат ўргатти. Халоиқларға андин кейин Чоч элинда уч бўлундилар. ….элига Абдураҳим ислом оча борди. Исҳоқ боб Сайрам Қарғолиқ Сутмон тара(фи)га бордилар. Абдужалил боб Чинға борди. Абдураҳим андин кейин Кошғарға борди. Андин …тарсога… эрди. Оти Мункузлиқ Юғрохон эрди. Онинг бирла тўқуш қилдилар. Олтмиш минг тарсо кофир ўлди. Ўн икки мусулмон шаҳид бўлди. Мусулмонлиқ ошкор бўлди. Абдураҳим ўтуз йил подшоҳлиқ қилди. Озиғлиқ Юғрохон ота нидои Олмалиқхон болиқ элларини иймонға даъват қилди. Мусулмонлиқ очилди. Андин келиб тўқуз болиқда қиличлиқ Қарохон эди. Онинг ўғли сориғ болиқ да келиб Орбуз Қарохон онинг ўғли Ўтрорға келиб авлиё Қарохон ота надими онинг ўғли Сайрамға келиб Мансурхон ота надими қирқ уч подшоҳлиқ қилдилар. Онинг ўғли Чиғир такин хон Сайрамда ўтуз беш йил подшоҳлик қилди. Чиғир Такин ўғли Қилич Арслон Қарохон Ўтрорға келиб қирқ йил подшоҳлик қилди. Онинг ўғли Исмоилхон онинг ўғли Илёсхон онинг ўғли Аҳмадхон онинг ўғли Оқ Арслонхон онинг ўғли Муҳаммадхон лақаби Билгахон жумласи Ўтрор элинда ўлтурдилар. Андин Билгахонни Ўзбак Султонни Қизхон ўлтурди. Ундин кейин Ўтрорда Қизхон насли ўлтурди. Қизхоннинг асли қанг(ғ)ли эрди. Андин сўнг Ўтрор элига ўлтургон авом золим тарор бўлди. Яна Исҳоқ боб Сайрамға борди. Анда бир Подшоҳ бор эрди. Байти ад-дин тарсо жаҳ эрди. Сайрам 160 000 уйлук эрди. Уч юз уй Туркистон бор эрди. Жумласи тарсо эрди. Исҳоқ боб байти ад-динни иймонға даъват қилди. Эрса иймон келтурмади. Айдиким, олтмиш отамдин бери тарсо турур, менинг диним ҳақ турур. Байти ад-дин 300 кун тўқуш қилди. 20 минг кофир ўлди. Беш минг мусулмон шаҳид бўлди. Ул табаъа тобеин ва бирининг оти Абдулазиз эрди. Исҳоқ бобнинг аъламдори эрди. Сайрам эли шаҳид бўлди. Байти ад-дор қочти. Сувонхолға борди. Таба тобеинни Сайрамда қўйди. Онинг оти Чинорлиқ шайх эрди. Сайрам элига илму ҳикмат ўргатти. Андин сўнг Исҳоқ боб байти ад-дорни Сувонхолға қуваборди. Андин тўқуш қилди. 30 минг кофир ўлди. 7 минг мусулмон шаҳид бўлди. Байти ад-дорни Сувонхонда Исҳоқ боб ўлтурди. Ислом ошкор бўлди. Андин Қар Холиқ келди. Даъват қилди Ислом очилди. Мусулмонлиқ ошкор бўлди. Андин кейин Абдужалил Ўзгандийга борди. Барча тарсо эрди. Андин Қиличхон отлиқ подшоҳ бор эрди. Онинг бирла тўқуш қилди. Қиличхоннинг ўғли бор эрди. Сариқ тўнлиқ Ўтамиш  минг эрга қарши турар эрди. Қачонким Ўтамишни иймонға даъват қилди. Эрса унамади. Уч кун тўқуш қилди. 150 минг тарсо ўлди. 100 минг мусулмон шаҳид бўлди. Андин кейин Абдужалил Ўтамишнинг илгинда шаҳид бўлдилар. Чандоники устун юзинда …… зиёратгоҳ бўлдилар. Андин кейин Исҳоқ боб алайҳирраҳма 300 минг эр бирла таланиб Жандқа борди. Қиличхон бирда тўқуш қилдилар. Қиличхоннинг ўғлини тутиб Қарғалиққа келтурди. Зиндонға солди. Бир йил зиндонға турди. Иймон келтурмади. Эрса анда ўлтурдилар. Андин сўнг Исҳоқ боб Каъбаға борди. Каъба хонани ўлчаб Сайрамда човия масжидни бино қилди. 3500 олтин харж қилди. Исҳоқ боб бирла табаа тобеинлар бор эрди. Бирининг оти Бакриддин Қаффол эрди. Ва тақий бирининг оти Абдулазиз эрди ва яна бирининг оти Хожа Ҳамуд лақаби Чинорлиқ шайх яна Хожаи Тароз ва … дедилар. Яна бирининг оти Ҳасан Васлий яна бирининг оти Жумашлоғуд Ювош боб эрди розияллоҳу алайҳим ажмаъийн.

Насабномаи Шайх қутб салотин рукн шариат ва тариқат Шайх Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи алайҳ.

Билгилким амирал мўминин Али Муртазо каррамаллоҳу важҳаҳунинг ўғли Имом Муҳаммад Ҳанифа, онинг ўғли Абдулфаттоҳ, онинг ўғли Абдужаббор, онинг ўғли Абдуқаҳҳор, онинг ўғли Абдураҳмон, онинг ўғли Исҳоқ боб, онинг ўғли Ҳорун шайх, онинг ўғли Юнус шайх, онинг ўғли Мусо шайх, онинг ўғли Исмоил шайх, онинг ўғли Ҳасан шайх, онинг ўғли Усмон шайх, онинг ўғли Умар шайх, онинг ўғли Ифтихор шайх, онинг ўғли Маҳмуд шайх, онинг ўғли Иброҳим шайх, онинг ўғли Шайх Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳи алайҳ. Онинг устози Хизр ота турур ва Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий, онинг шайхи Ҳасан Басрий, онинг шайхи Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу, онинг шайхи Муҳаммад Расулуллоҳ.

Насабномаи хотамул авлиё Исмоил ота ибн Иброҳим ота раҳимаҳуллоҳ.

Билгилким, Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг ўғли Имом Муҳаммад Ҳанифа, онинг ўғли Абдулфаттоҳ ва Абдуманнон. Абдулфаттоҳнинг ўғли Абдужаббор, онинг ўғли Абдуқаҳҳор, онинг ўғли Абдураҳмон, онинг ўғли Исҳоқ боб, онинг ўғли Абдужалил, онинг ўғли Иброҳим сўфи, онинг ўғли Микоил сўфи, онинг ўғли Исрофил сўфи, онинг ўғли Ойна сўфи, онинг ўғли Муҳаммад Сўфи, онинг ўғли Маҳмуд сўфи, онинг ўғли Бадр ота, онинг ўғли Бали ота, онинг ўғли Суюндук ота, онинг ўғли Куюндук ота, онинг ўғли Исмоил ибн Иброҳим ота. Хожа Исҳоқ онаси Нур биби вафотидин сўнг Барот Шайхзода онаси Қазоқ Биби ва Биби она бу уч бибини бир аср қабул қилдилар. Андин сўнг Ўғулчоқ бибини олдилар. Қазоқ бибининг вафотидин сўнг Давлат бибини олдилар. Онинг вафотидин сўнг Заҳро бибини олдилар. Тақдим асомий авлод Исмоил отанинг 18 ўғли бор эрди. Аввали Исҳоқ хожа иккинчи Қаро шайх, учинчи Барот шайх, тўртинчи Ҳумо шайх, бешинчи Маҳмуд шайх, олтинчи Хожа Муҳаммад шайх, еттинчи Куюндук шайх, саккизинчи Ойна шайх, 9 Ҳожи шайх, 10 абдуллоҳ шайх 11 Шариф шайх 12 Итиз шайх 13 Мустафо шайх 14 Али шайх 15 Абдураҳмон шайх 16 Абд хожа 17 Суюндук шайх 18 Абдумалик шайх.

Асомий набот Исмоил ота. Аввал Порсо бача 2 Опич бача 3 Абу Чок бача 4 Хитой бача 5 Ойна бача 6 Иқбол бача 7 Ашур бача 8 Суюнчак бача 9 Хадича бача 10 Оиша бача 11 Тўғай бача 12 Ҳижр бача 13 Гавҳар бача 14 Робия бача ва ла боқий ло маълум валлоҳу аълам. Ўни саккиз Абдумалик шайх, онинг ўғли Хожа Калон хожа, онинг ўғли Бово хожа, онинг ўғли Ҳожи Маҳди хожа шайх онинг лақаби Девона хожа, онинг ўғли Хожа Жон хожа ва Қилич хожа ва Абдуғаффор хожа. Хожа Жон хожанинг ўғли Хожа Калон хожа, Ниёз хожа, Замон хожа, Сулаймон хожа, Хилват хожа ва Ҳожи хожа ва Фулот хожа. Ҳожи Хожанинг икки ўғли бор. Подшоҳ хожа. Подшоҳ хожанинг ўғли икки ўғли бор: Қул Муҳаммад хожа ва Олти хожа. Ва яна Бой тўра хожанинг тўрт ўғли бор: Кун хожа, Жон хожа, Омон хожа, Ғиёс хожа. О(Ғиёс хожа)нинг ўғли Юнус хожа ва Юсуф хожа ва Сиддиқ хожа ва Содиқ хожа ва Ризо хожа ва Мирзо хожа ва Абдусаттор хожа.

 

Қосим шайх азизон раҳматуллоҳу алайҳ. Аларнинг пири Эшон Охунд Азизон (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Эшон Абдурофеъ шайх (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Эшон Ҳасан шайх Азизон (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Эшон Мирзо Али шайх Азизон (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазат Иброҳим Қувғоний (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазрат Эшон Пирим шайх (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Эшон Қосим шайх Азизон, уларнинг пири Эшон Шайх Валий шайх Азизон (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Эшон Шайх Бағдодий (бу ерда хаттот янгилиш келтирган, аслида Худойдод бўлиши керак) шайх Азизон (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Шайх Жамолиддин шайх Азизон, уларнинг пири Ҳазрат Шайх Маъруф (Ходим) шайх (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Шайх Эломон Бобо, уларнинг пири Ҳазрат Садр бобо (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазрат Ой хожа, яъни Занги бобо, уларнинг пири Ҳазрат Ҳаким ота (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазрат Султон Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳу алайҳ, уларнинг пири Хожа Юсуф Ҳамадоний (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазрат Абул Ҳасан Харақоний (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Ҳазрат Шайх Боязид Бастомий (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Имом Жаъфар Содиқ (роҳимаҳуллоҳ), уларнинг пири Салмон Форсий раҳматуллоҳу алайҳ, уларнинг пири Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, уларнинг пири Он Ҳазрат Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ҳар ким бу пирларни иззат қилиб дунёда дуо қилса охиратда Он Ҳазрат шафоат қилғойлар, валлоҳу аълам!

Дар баён бузругон Ўзбак!

Шайх Маслаҳат Хўжандий – Қатағон эрдилар.

Юсуф шайх – Хитойи эрдилар.

Қодирберди шайх – Жалойир эрдилар.

Қулйўлим шайх – Дўрмон эрдилар.

Бобо Тўкал Чошли Азиз – Манғит эрдилар.

Бахшойиш ота – Қипчоқ эрдилар.

Ҳазрат Хожа Баҳоуддин – Кароит эрдилар.

Чағир ота, Йўлғунлуқ ота, Эломон Бобо – Ромадон эрдилар.

Мир Али шайх – Олчин эрдилар.

Охунд Азизон – Кароит эрдилар.

Якон шайх – Қатағон эрдилар.

Бармуқ шайх – Қароқалфоқ эрдилар.

Шайх Мавлавий шайх – Қўнғирот эрдилар.

Чил чир ота – Ўйшун эрдилар.

Қўрқут ота – Саркойи эрдилар.

Ёмғурчи ота – Овирок рдилар.

Йилқичи ота Исҳоқ бобнинг ғунчалари эрди. Асли Найман эрдилар.

Оқ тўнлуқ ота – Минг эрдилар.

Оқ Тойлоқ ота – Юз эрдилар.

Жамолиддин шайх – Орғин эрдилар.

Худойқули шайх – Сарой эрдилар.

Йиғлағон ота – Гарой эрдилар.

Юнсиз ота – Қиёт эрдилар.

Валлоҳу аъалам.

“Ҳадиқатул орифийн” ичинда мазкур турур

Хожа Исҳоқ айтурким, Исмоил ота раҳматуллоҳу алайҳ ўн икки ёшда эконлар. Шайх Шаҳид Иброҳим ота (раҳматуллоҳ алайҳ) бирла қирқ киши ёронлари намози фажрни жамоат бирла адо қилиб ўлтурур эрдилар. Зикр бирла баъзи айтурлар улуқ Жаброил шайхзода айди: Эй Ота! Биз қон остида қолдуқ. Иброҳим ота айдилар: “Эй ўғлум! Бизлар шаҳидлар мартабасиға етормиз. Бул … олмайин қўймасмиз дедилар”. Алқисса, бир неча соатдин сўнг куффор келди. Иброҳим ота бирла ўтуз кишини шаҳид қилди. Исмоил ота мутағарроқ бўлуб, муддат йигирма йил кофуристонда ғурбатда эрдилар. Тақий тилсим кофурни мусулмонлиққа ўқудилар: Аз-золали аъла хойри каффа алайҳ …” ҳадиси бирла. Алқисса, андин сўнг Хоразм келдилар. Ул асрда Хоразм машойихлари эрса айдилар. Заҳи тангсуқ қуш турур. Бўлғойким мундин ўқуса алқисса неча кунлар Хоразмда туруб андин сўнг Бухорои шарифға … келдилар. Хона мадрасасинда йигирма йил илм таҳсил қилидлар. Бухоро машойихлари бирла суҳбатда бўлдилар. Андин сўнг Самарқанд келдилар. Машойихлар бирлар қач кун суҳбатда бўлдилар. Шайх Шарафиддин Самарқандий пири кўҳна эрдилар. Исмоил отадин бу саволни қилди. Айди: “Шайхлик на турур, шайхзодалиқ на турур”. Исмоил ота айди: “Эй Хожа шайхлиқ хабзан башурмак турур, шайхзодалиқ емак турур”. Алқисса, мундин ўтуб Хўжандқа юзланди. Анда Шайх Маслаҳат Хўжандий ҳаёт эрдилар. Қачон Хўжандга яқинроқ еттилар эрса Шайх Маслаҳат неча ёронлари бирла суҳбатда эрдилар. Айди, бу кун бўйи той келур.  Теди эрса дарҳол Исмоил ота кириб келди. Салом қилди. Жавоб айди: “ Марҳабо қилдилар”. Андин сўгш Шайх Маслаҳат айдиким, неки чоғаси сан. Исмоил ота айди: “Қазғаратлиқ Ота, Иброҳим отанинг ўғли Исмоил хожа турурман”, деди. Шайх Маслаҳат дарҳол ғайрат кўзи бирла боқти эрса айди: “Пиру бол бермишлар етди”. Эрса вақтим хуш бўлди. Йўқ эрса агар пиру бол доимо … чоча чуқ десалар эрди. Яна Бухорои шарифқа борур эрдим. Айтдилар Отам Исмоил ота айди: “Қирқ ёшқа етгуруб бир асо ва бир кафинак бир чоруқ кафшим бор эрди. Алқисса, нечук Шайх Маслаҳат суҳбатинда ўтурди. Бир куни Шайх Маслаҳат айди: “Исмоил хожа эмди отангни ўрниға бориб қоим мақом бўлғил “Идъуни ила роббик” фармони бирла неча ғофил гумроҳларни Ҳақ йўлиға даъват қилғил”. Алқисса, ул ишорат бирла Қазоғоратқа юз келтурди. Қоим мақом Иброҳим отаға етти. Ул замонда қоим мақом мандуд шайх эрди. Неча кун кечти эрса мандуд шайх ўғлонлари ризо бўлди. Аммо мандуд шайхтаваққуф қилди. Алқисса, неча кундин сўнг мандуд шайх айди: “Эй Исмоил хожа, Жаброил шайхзоданинг Бибиси бор қабул қилинг. Исмоил ота дам урмадилар. Бир куни Биби қатиян кирди. Эрса ош қотиқ даркор бўлди. Қўнгироқни олиб ғайрат бирла қозонға соғди. Эрса қоттиқ туз бўлди. Мандуд шайх айди: “ Эй Исмоил хожа бу мандуд сенинг вақтиға чуқубсиз бу турурсан. Мо тақий отанг вақтиға чуқусанг наток тиз бўлмассан. Тамурни тамурға урмоқ бирла тер бўлур. Исмоил ота роҳматуллоҳу алайҳ йиғлаб чиқти. Иброҳим отанинг хонақоҳлари жунғор отлиқ қарияда эрди. Тўқуз кун ул масжидда бедор ўлтурдилар. Қола Набий алайҳиссалом: “Яном аъйни вала яном қалби”  (Кўзлар ухласа ҳам, қалбим уйғоқдир) тўқузунчи кун саҳар … бир сир ҳол кўрор. Икки кимарса хозир бўлдилар. Бири Иброҳим Халилуллоҳ бири Мусо Калимуллоҳ. Айдилар: “Мужда санга ким эй Исмоил. Ҳақ таоло санга қоим мақомни ато қилди. Худои таоло айтурким: “Ҳар кимарса менинг ваҳдониятимга гувоҳлиқ берса ва калимаи азимаи лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадру Расулуллоҳни сидқ бирла айтиб “ва холақтул жинна вал инс илла лияъбудун” (Зориёт сураси, 56-оят) фармонида бўлса, ихлоси пок бирла санга мурид ва муътақад бўлса қиёмат кун аманна ва содақна савол ва ҳисоб ва азоби қиёматдин уларни бағишладим теб хитоб қилғойсиз жон қулоғи бирла эшитиб, муридларға озодлиқ хатин олиб қўнжумға солиб бу икки мурсал пайғамбарлар гувоҳлиғи бирла “явма тубаддалул арзу ғойрол арз (Ироҳим сураси, 48-оят охири) ва ашроқатул арз би нури роббиҳи (Зумар сураси, 69-оят боши)” ҳоли бирла мушуоҳада қилдим. Кавокиб оламиға назар қилдим. Эрса офтоб азимат кўрунмас. Кўп парранда жониворлар уларнинг устинда бир парча нур мурассаъада ўлтурурла. Булар ким тев сўрдум. Тумшуғи мунаввар ва қанотлари зебарҳид бир сурат мазин бирла ўлтурур. Айдим. Ё Халилуллоҳ ва ё Калимуллоҳ буларни жониворлар турур. Айдилар: “Булар жумла машриқдан мағрибға еттик ва Анбиё ва авлиёлар арвоҳи бўлурлар”. Айдилар: “Ал-Мажоз қантаратул ҳақиқат”! Зоҳирда баро куни подшоҳ аср ҳукми бирла ҳукмдор қилсалар тўйи тамошо қилиб мунодий ҳол бирла барча акобирлар ва ашрофлар улуғлар хозир бўлурлар. Бу кун Ҳақ атоло инояти бирла жумла Анбиё ва авлиё шуҳудлиғи бирла сани қутб машойих хотам авлиё қилдилар. Иброҳим Халилуллоҳ айдилар: “Эй Исмоил сан кичик эрдинг. Эмди бу суфра шоҳбоз бўлдунг. Барча олам сенинг сайдинг бўлур. Ишинг тамом бўлди” этиб айдилар. Уйқудин бедор бўлдум. Саҳро аъло эрмиш. Қўптум. Таҳорат қилдим ва тонг намозин қилиб хонақоҳға бордим. Ниёзмандлиқ қилдим. Аввал фотиҳа ўқуб қолди ва бир хонақоҳ қабуғина етдук. Эрса мандуд шайх айди, ман шайхзодамни аввалидак ўғлон кўрдум. Пиру бол бериб қутб машойих бўлғонин билмадим. Мин сотқоди теб икк ёра бўлди. Наъузу биллаҳи ман залик.

Ҳадқиқатул орифийн.

Ота Сукук раҳматуллоҳу алайҳға Исмоил ота норасида экон. Олиб бордилар. Ота Сукук раҳматуллоҳ айди: “Эй ўғлон! Иброҳим пайғамбар ўғлонлари отасиға иймон келтурдилар. Раво турур эмди Исмоил сулби отаси сан турурсан. Тарбият отаси биз бўламиз. Они икки назар орасинда Исмоил хожа қутб машойих бўлғой. Иродатиға тақий сан сабаб бўл. Иброҳим ота Исмоил хожа иродатига сабаб бўлди. Эмди биз муридинг ҳисобмиз билдук. Сан билмагайсан. Теди. Ота Сукукнинг муриди уч юз эрди. Иброҳим отанинг муриди тўрт ба санбил ким зоҳирда икки шахоб бир бўлса дарё бўлур. Икки дарё бир бўлса муҳит бўлур.  Муҳит ичинда сонсиз дуру гавҳарлар бор. Ошиқ керакким ғаввос бўлуб иродатинг дарёндин пайдо қилса мурод ҳосил бўлур иншоаллоҳу таоло.

Бир куни Иброҳим ота раҳматуллоҳу алайҳ нақл қилғондин сўнг Исмоил отанинг аҳволи етук бўлди. Кўрорким Иброҳим отанинг руҳи ҳозир бўлуб айтур: “Эй ўғлум Исмоил! Сани Охир замон машойих қилиб хотам авлиё мартабасин баро турурлар. Сан на деюрсан”. Исмоил ота раҳматуллоҳу алайҳ айди: “Эй Бобо бизни етгон муридлар охир замон умматлари осий, гуноҳкор бўлғойлар. Уларни дўзахға элтур бўлсалар ман шайхлиқ давъосини қилиб қиёмат куни машойихлар сафинда ўлтурмиш бўлсам, манга уят турур. Ўлтурмасман. Мундоғ дедим”. Эрса Иброҳим отанинг руҳи ота Сукук руҳиға уланди. Ота Суксук руҳи Суфий Муҳаммад Донишмандға Суфий Муҳаммад Донишманд Хожа Аҳмад Яссавийга Хожа Аҳмад Яссавий Шоҳ Мардон Ҳазрат амирул муминин Али (каррамаллоҳу важҳаҳу)ға ва Ҳазрат амирул муминин Али Он Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламға Он Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ба даргоҳи қозиюл хожот муножот қилди. Айди: “Эй бор Худо ё! Сан билурсан Исмоил ўлтур ……. осий гуноҳкор бўлсалар уларни дўзахқа элтурсалар. Манга хотам авлиё бўлмоқ машойихлар сафинда уят ва ор турур. Аллоҳ таоло айди: “Эй Муҳаммад, Ҳабибим! Ҳар ким бир йўли ориғ эътиқод бирла мурид бўлуб муҳаммаб ҳақиқат бирла муътақад бўлса Исмоил ота деса ман онасининг тануқ туғунг бирла суруғсиз учма. Ҳаққа кекирурман теди. Бу сўзни Расул алайҳиссалом Шоҳ Мардонға айди. Шоҳ Мардон Али Хожа Аҳмад Яссавийга айди. Хожа Аҳмад Яссавий Суфи Муҳаммад Донишмандға алар Суксукга. Сукусук Иброҳим отаға. Иброҳим Исмоил отаға айди. Эрса Исмоил ота айди: “Эй Бобо! Агар Парвардигори олам менинг шикаста кўнглум қарор бўлсун деса, Ҳазрат бе ниёзға арз қилинг. Манга муридларнинг таъин берсун. Теди. Эрса яна Иброҳим ота Ота Суксукка оат Суксук суфи Муҳаммад Донишмандга, алар Хожа Аҳмад Яссавийга, алар Шоҳ Мардон Алиға алар Ҳазрат Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламға ўтунди. Муҳаммад Расулуллоҳ боз муножот қилдилар. Айди: “Эй бор Худоё! Сан баҳроқ билурсан. Оламул сатр ва хуфийот Сан турурсан. Билурсанким қулинг Исмоил на ниятла юрор. Ҳақ субҳонаҳу таоло амр қилди: “Эй Ҳабибим! Хат бергил”.
Ҳақ фармони бирла ўз муборак икки қўллари бирла хат битдилар. Яшил зумраддин Шоҳ Мардон Алиға бердилар. Хожа Аҳмад Яссавийга бергой, алар Суфи Муҳаммад Донишмандга берди. Алар Ота Суксукка берди, алар Иброҳим отаға, алар Исмоил отаға берди. Отам айтди, хатни олиб қўнжумға солиб қўйтум. Қачон эрса ул хат қўйнумда турур. Уларға айдим: “Сизларнинг озодлиқ хатингизни муно қўнжум ичинда турур,” теди.

Қола ан-Набий алайҳиссалом: “الاولياء تحت قبابي لا يعرفهم غير” (Авлиёлар Менинг  “тахтим” остидадир ва уларни Мендан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳадиси қудсий).

Ҳадиқатул орифийн.

Боб иродатнинг баёни турур.

Худойи табарок ва таоло бандаларнинг ҳақинда айор йиқорким иродат фарз турур. Андоқким намоз ва рўза ва закот фарз турур. Қолаллоҳу табарок ва таоло: ﴿ إِنِّي تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ رَبِّي وَرَبِّكُم ۚ مَّا مِن دَابَّةٍ إِلَّا هُوَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا ۚ….﴾
(Ҳуд сураси, 56-оят). Оятнинг маъноси бу турурким: “Эй бандаларим! Манга яқин бўлунглар. Риёзат ва мужоҳада бирла ва Ман Парвардигор турурман. Манга таваккал қилсонгизлар Менинг бандаларимга иродат берингларким, сизларнинг роҳи ростқа бошлаюрлар. Хожа Аҳмад Яссавий ва Исмоил ота (роҳматуллоҳу алайҳим ажмаъин) бу оят маъноси бирла иродат олдилар. Қавлиҳи таоло: “اني توكلت على الله” (Аллоҳга таваккал қилдим) ба дурусти ва ростиким ман таваккал қилдим Тангирига “رَبِّي وَرَبِّكُم” (Роббим ва Роббингиз) менинг Парвардигорим сенинг парвардигоринг турур. Ман “مَّا مِن دَابَّةٍ إِلَّا هُوَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا” (), яъни ҳеч чаманда йўқтурким маҳор тасарруфи аларнин бўлмағай. Менинг бузург бандаларим илгида яъни эй Одам фарзандлари сизлар ўз ихтиёрларингиз бирда шайхларға иродат берингларким, “إِنَّ رَبِّي عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ” (Албатта, роббим тўғри йўлдадир), ба дурусти ва ростиким Худойи таоло роҳи ростқа элтгувчи турур. Бу оятқа мувофиқ ҳадис ҳам бор турур. قال النبي عليه السلام اذ انتم الفقر فهو الله صدق يا رسول لله»”, яъни фақир ҳар қачонким тамом бўлса барча ул бўлур. Султон Боязид Бастомий (роҳматуллоҳи алайҳ) айтур: “Каси фий фақри савони амриллаҳ. Аммо фақир расм керак на фақир исм ва фақир исмининг эрди. Йўқ турур”. Навбат Исмоил отаға келди. Алар иродат олмоқ оғоз қилди. Мўйи носия олмоқ мақроз олди. Эрса ул вақтда Мавлоно Мансур (роҳматуллоҳи алайҳ)  Тоифдин келиб эрди. Ҳам Хожа Атторнинг наслидин эрди. Ул вилоятдин бу оятнинг ҳукми бирла сафар қилиб Туркистонға келди.

Қавлиҳи таоло:

“﴿ وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ بِسَاطًا﴾ ﴿ لِّتَسْلُكُوا مِنْهَا سُبُلًا فِجَاجًا﴾ (Нуҳ сураси, 19-20 оят.), яъни Еру кўкни сизларга бисот этиб турурман. Онинг ичинда сайри сулук, сайри сулук қилинглар. Баъда Мавлоно Мансур (роҳимаҳуллоҳ) бирла суҳбатда бўлди. Савол қилдиким: “Ё Ота! Иродатни қаю маъно бирла олурсиз. Ота роҳматуллоҳу алайҳ айди: “Бу оят бирла Қавлиҳи таоло: ﴿ إِنِّي تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ رَبِّي وَرَبِّكُم ۚ مَّا مِن دَابَّةٍ إِلَّا هُوَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا ۚ إِنَّ رَبِّي عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ﴾
(Ҳуд сураси, 56-оят). Ва Қавлиҳи таоло: ﴿ يُعْرَفُ الْمُجْرِمُونَ بِسِيمَاهُمْ فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَامِ﴾ (Ар-роҳман сураси, 41-оят). Мавлоно Мансур айди: “Ҳадис керак” Ота роҳматуллоҳу алайҳ айди: Ҳадис ҳам бор “Ман лам ???”, яъни ҳар кимарса пирига мўй носия олдурмаса ул даруғ кўйилардин бўлғой. Ва ул киши халоқ қилса мунга бўлса намоз жаноза анга жоиз йўқ турур. Дажжол қибласидин бўлғой. Баъда Мавлоно айди: “Ё Ота! Иродат олурда на ўқурсиз”. Ота айди: “Туркистон машойихлари бу оятни ўқурлар, қавлиҳи таоло:﴿ إِنَّ الَّذِينَ يُبَايِعُونَكَ إِنَّمَا يُبَايِعُونَ اللَّهَ يَدُ اللَّهِ فَوْقَ أَيْدِيهِمْ ۚ فَمَن نَّكَثَ فَإِنَّمَا يَنكُثُ عَلَىٰ نَفْسِهِ ۖ وَمَنْ أَوْفَىٰ بِمَا عَاهَدَ عَلَيْهُ اللَّهَ فَسَيُؤْتِيهِ أَجْرًا عَظِيمًا﴾ (Фатҳ сураси, 10-оят).

Валлоҳу аълам фий “Ҳадиқатул орифийн”.

Өзбек тіліне аударған Самарқанд қаласындағы Имам Бухари атындағы Халықаралық ғылыми-зерттеу институты бөлім басшысы, тарих ғылымдарының (PhD) докторы  Мехрижиддин АМОНОВ.

[1] У Макка фатҳидир. Бу воқеа ҳижратнинг саккизинчи йили рўй берди. Макка аҳли қуролли тўқнашувсиз ўз ихтиёри билан исломга кирди

түп нұсқасы:

Насабнама (Тұрсынай апа)

Ұқсас мақалалар

Пікір қалдыру

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Сондай-ақ, оқыңыз
Жабу
Back to top button